Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Даврон АРИПОВ: Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш юзасидан ташаббуслар вақти келди

Даврон АРИПОВ: Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш юзасидан ташаббуслар вақти келди

Ҳар бир қонун халқаро ҳуқуқ нормаларига мос бўлиши, инсон ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиши ва энг аввало бугунги ҳаёт суратларига мос бўлиши керак.

Шу нуқтаи назардан, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепцияларини ишлаб чиқишзарурати тобора ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкил этилганлиги бу борада муҳим қадам бўлди, десак тўғри бўлади.

Бугунги кунда жами 20 мингга яқин қонун ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан атиги 2,1 фоизи қонунлардир. Институт мазкур кўрсаткич салмоғини, қонунларнинг улушини ошириш, энг муҳими тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш борасидаги ташаббуслар билан чиқиши лозим.

У ҳуқуқ бўладими, сиёсатми, иқтисодиёт ёки бошқа соҳами, мазкур институт янги “йўл хариталари”, инновациялар, чуқур илмий тадқиқотлар асосида парламентнинг самарали фаолиятига салмоқли ҳисса қўшади. Бунда институт фақат илмий ғояларга эмас, ҳаётий ва амалий тажриба ва таклифларга таяниб, энг аввало халқимиз бугун кутаётган қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Даврон АРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Кўришлар сони: 1193

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими