Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ПОЛВАНОВ: Қонун ижодкорлигига инновацион ёндашувлар

Шуҳрат ПОЛВАНОВ: Қонун ижодкорлигига инновацион ёндашувлар

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор тарзидаги йиғилишда Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, маҳаллий кенгашлар ҳамда сиёсий партияларнинг жамият ва давлат ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларда ўзининг муносиб ва мустаҳкам позицияси бўлиши шарт ва зарурлигини алоҳида таъкидлаган эдилар.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкил этилганлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини ошириш ва барча соҳада таъсирчан фаолият кўрсатишига яқиндан кўмаклашади деб ҳисоблайман.

Мазкур институт Ўзбекистонда қонунчиликка инновацион ёндашувлар, соҳада мавжуд муаммоларга аниқ ечимлар ва қонун ижодкорлиги фаолиятида илмий, ҳуқуқий-таҳлилий асосланган ва фойдали таклифлар бериши лозим . Жумладан, депутат ёки сенатор буюртмасига кўра бирор-бир соҳада илмий - амалий тадқиқот ўтказиб, тегишли муаммонинг ечимига қаратилган илмий асосланган маълумотномалар тайёрлашда методик ҳамда амалий кўмак беради.

Институт фаолияти аниқ ечимлар ва таклифлар билан боғлиқ бўлиб, қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегик дастурларни ҳамда қонунчиликни ривожлантириш концепциялари бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади.


Шуҳрат ПОЛВАНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 2492

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2018
Оила муҳитининг фарзанд тарбиясига таъсири: ажримлар таҳлили ва болалар тақдири

Муайян сабаблар туфайли ажрим бўлган оилада ҳам ҳаёт давом этаверади. Ота ҳам, она ҳам ўз аравасин...

17.07.2018
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисид...

17.07.2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар...

Тадбирлар тақвими