Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Институт ўз фаолиятида қонунларнинг амалиётдаги ижросида мавжуд камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали аниқ таклифлар беради

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Институт ўз фаолиятида қонунларнинг амалиётдаги ижросида мавжуд камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали аниқ таклифлар беради

Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар даврида, ҳар бир соҳа бўйича чинакам тарихий ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган дастурий вазифаларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқ зарур.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкил этилиши қонунчилик муаммоларини ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда муҳим амалий қадам бўлади.

Мазкур институт ўз фаолиятида қонунларнинг амалиётдаги ижросида мавжуд камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали аниқ таклифлар бериб, Олий Мажлис палаталари ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятига яқиндан, ҳар томонлама кўмак беради дейишимиз мумкин.

Биз ўтган йиллар ичида салмоқли қонунларни қабул қилдик, аммо уларнинг айримларида илмий-ҳуқуқий ёндашув ва таҳлиллар, аввало ҳаётийлик йўқлиги сабабли улар бугун ишламаётган ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Шу жиҳатдан мазкур институт парламент фаолиятига яқиндан кўмаклашувчи институт сифатида ўз вазифасини самарали бажариб, миллий парламентимиз фаолиятининг янада такомиллашувига хизмат қилади дейишимиз мумкин.


Умиджон СУЛАЙМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1487

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими