Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Инновация — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Инновация — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили

Замонавий ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган бугунги даврда мамлакат иқтисодиётини инновацион фаолиятсиз тасаввур этиш мушкул. Шу боис куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонини кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан қарши олгани рост. Чунки мамлакатимизнинг ёрқин истиқболи, иқтисодиётимизнинг эртанги кунида мазкур ҳужжатнинг ўрни беқиёс. Буни бугунги ҳаёт, замон ва дунё миқёсидаги ўзгаришлар ҳам яққол тасдиқлаб турибди.

Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида модернизацияга асосланган янги иқтисодиёт ва янги технологиялар инсонга ва ижтимоий соҳага инвестиция киритиш вазифасини илгари суради. Партия мамлакат келажаги – инновацион иқтисодиётда, деб ҳисоблайди. Негаки, инновация — фуқароларга янги иш ўринларини топиш, янги касб-ҳунарларни ўрганиш, янги корхоналарни очиш ва кенгайтириш имконини беради. Шу боис партиямиз бир неча йилдан буён инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шу жумладан, илмий фаолиятни ривожлантириш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, инновация ва инновацион инфратузилмаларнинг ягона ваколатли органини таъсис этиш, Давлат бюджети, корхона ва ташкилотларнинг молиявий қўйилмалари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан Иннновация жамғармасини тузиш, иқтисодиёт соҳаларида хусусий бизнес иштирокида унча катта бўлмаган ва қисқа муддатда ўзини оқлайдиган инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби вазифаларни илгари суриб келмоқда. Бу борада бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар ҳам олиб борилмоқда. Партия Сиёсий Кенгаши ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилаётгани ҳам бунинг яққол далилидир.

Шу маънода, мазкур фармонни партиямизнинг ана шу каби дастурий вазифаларини рўёбга чиқаришда муҳим дастуриламал ҳужжат десак, муболаға бўлмайди. Чунки мазкур фармон билан стратегик режалаштириш тизимини яратиш, давлат бошқарувининг инновацион шаклларини амалга киритиш, фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг долзарб соҳаларига илғор технологияларни фаол жорий этиш каби мамлакат инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари белгиланди. Шунингдек, ушбу ҳуқуқий ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди ҳамда унинг давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ривожланиш, илғор технологияларни жорий этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳаларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Бундан келиб чиқиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг инновацион ва илмий-техник ривожланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб белгиланди.

Мазкур фармон давлатнинг ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда замонавий фан ва инновацион технологияларнинг ютуқлари ва ривожланиш тенденциялари лозим даражада комплекс таҳлил этиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни стратегик прогноз қилиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш, бу борада давлат-хусусий шериклик имкониятларини кенг татбиқ этиш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган. Бу орқали юқори технологиялар, ноу-хау ва замонавий ишланмаларни жорий этишни талаб қилувчи устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш бўйича тизимли ва мақсадга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар соҳасида юқори салоҳиятга эга бўлган хорижий ёки халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга кенг йўл очилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур фармонда белгиланган устувор вазифалар ҳамда янги вазирлик ташкил этилгани мамлакатимизда инновацион фаолият кўламини бутунлай янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Таъбир жоиз бўлса, мазкур ҳужжат юртимизни ишлаб чиқаришда инновация ва интеллектуал ҳиссанинг юқори улуши бўлган барқарор бозор иқтисодиётига, замонавий ва глобал бозорда рақобатбардош саноатга, шунингдек, қулай инвестициявий ва ишчанлик муҳитига эга жадал ривожланаётган мамлакатга айлантиради. Бунда эса, қайси соҳа эгаси бўлишимиздан қатъий назар, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик корпусидан бу борада фаоллик кўрсатишимиз талаб этилади. Ушбу фармон фракциямиз зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Хусусан, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилинишида янада фаол иштирок этишимиз зарур.

Мазкур фармонда белгиланган вазифаларнинг бажарилишида кўмаклашиш, ижроси устидан парламент назоратини ўрнатиш, ўз навбатида, партия дастурий вазифалари ижросига ҳам хизмат қилади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 454

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими