Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБАЕВ: Ҳамкорликнинг янги босқичи

Абдурашид ТЎХТАБАЕВ: Ҳамкорликнинг янги босқичи

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг жадал ривожини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичида белгилаб олинган устувор йўналишлар ва вазифаларни амалга ошириш, барча соҳаларда самарали ва сифатли фаолият юритувчи мутлақо янги тизимларни яратиш, худудларни комплекс ва жадал ривожлантириш каби бугунги кунда халқимизнинг ёруғ келажаги билан боғлиқ ўта муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этиш билан бир қаторда мана шу қисқа давр мобайнида ўндан ортиқ мамлакатларда давлат ва амалий ташрифлар билан бўлдилар ҳамда нафақат халқимиз балки нсониятнинг эртанги куни билан боғлиқ бўлган йирик халқаро анжуманларда иштирок этдилар.

Шулардан бири куни кеча Жанубий Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан амалга ошираётган давлат ташрифидир. Мазкур ташриф Корея Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янги поғоналарга кўтариш ва янада ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бугун мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан фаол ва самарали ташқи сиёсат олиб борилиб, бунда асосий йўналишлардан бири сифатида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларга қаратилмоқда.

Бугунгача Корея Республикасининг мамлакатимизга жалб этилган инвестициялари ҳажми 7 млрд. АҚШ долларидан ортиқни ташкил этмоқда. Улар капитали иштирокида нефть-газ, нефть-кимё, машинасозлик, электротехника, енгил саноат, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда 460 дан ортиқ корхоналар фаолият олиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Шу бугун ташриф доирасида давлатимиз раҳбари икки мамлакат молиявий-иқтисодий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари ва йирик компаниялар вакиллари иштирокидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон бизнес-форумида қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.

Президентимиз мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланаётганлиги, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланиб, бизнес юритиш учун етарли шароитлар ва қулай имкониятлар яратилаётганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Кореялик ишбилармонлар ва бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини қайд этдилар. Анжуманда сўзга чиққан Кореялик иқтисодиёт, молия ва ишбилармон доира вакиллари мамлакатимизда бизнесни амалга ошириш учун  яратилган имониятларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида эканликларини эътироф этганлар.

Албатта, давлатимиз раҳбарининг ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларда олиб бораётган фаол ва самарали ислоҳотлари аввало, Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб, унинг халқаро нуфузини оширишга ҳамда мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

 

Абдурашид ТЎХТАБАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 682

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими