Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ЭШМАТОВА: Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, фаровон ҳаёт асоси

Феруза ЭШМАТОВА: Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, фаровон ҳаёт асоси

Инсон, унинг манфаатлари ва эҳтиёжлари ҳақида ғамхўрлик қилган жамият ривожланади, келажакка дадил боқади, халқаро майдонда обрў-эътибор қозонади. Демократик принципларни жамият ҳаётига сингдириш, инсон қадр-қимматини ва шаънини улуғлашдек эзгу тамойилларни ўзида мужассам этган Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси билан ҳамоҳанг тарзда халқимиз ҳаётига татбиқ этилиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишнинг юридик кафолати бўлиб келмоқда.

Конституциямизда ушбу умуминсоний қадрият асос қилиб олингани учун ҳам халқаро ҳамжамият томонидан умумбашарий инсонпарварлик ва демократик мезонларга тўлиқ жавоб берадиган ҳужжат сифатида якдиллик билан эътироф этилган.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, бу Конституциямизнинг муқаддимасида ўз ифодасини топган. Яъни юртимизнинг инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлиги тантанали равишда эълон қилган. Шунинг ўзиёқ инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ, деган ғоянинг ҳуқуқий асоси нақадар мустаҳкамлигидан далолат беради. Шу ўринда айтиш жоизки, ана шу конституциявий меъёрни, яъни инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини амалга ошириш мақсадида қисқа давр ичида инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи миллий институтлар ташкил этилди. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурадаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус бўлинмалар ана шулар жумласидандир. Бу институтлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда кўмак бериб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари асосида миллий қонунчилигимиз такомиллаштирилганлигини ҳам айтиш зарур. Шу мақсадда мустақиллик йилларида 16 та кодекс, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлашга қаратилган 700 дан зиёд қонун қабул қилинди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича етмишдан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган, БМТнинг ўнта асосий ҳужжатини ратификация қилган. Давлатимиз инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя этиш ҳамда уни ҳимоя қилиш борасидаги барча мажбуриятларини тўла бажариб келмоқда. Зеро, Бош Қомусимизнинг 30 дан зиёд моддалари бевосита инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган. Яна бир жиҳати, унда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг деярли барча принципиал қоидаларини ўзида мужассамлантирган.

Қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини таъминлаш наватдаги стратегик йўналиш бўлиб, бу борада ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мазкур соҳада инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлигидан келиб чиқиб, ўтган йиллар мобайнида инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилинди. Айниқса, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги Фармони билан жойларда Халқ қабулхоналарининг ташкил қилиниши бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун ҳизмат қилиши керак”, деган улуғвор ғоя ҳаётимиздан чуқур жой эгалламоқда.

Асосий Қонунимизда инсоннинг ижтимоий ҳуқуқларига катта эътибор қаратилган бўлиб, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш каби ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу ҳуқуқларни таъминлаш мақсадида қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, амалиётга изчил татбиқ этилаётир. Бу борада, айниқса, 2010 йилдан эътиборан “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастур”ларини парламент томонидан тасдиқлаш ва унинг ижроси назоратга олиниши ва бу бўйича ҳар йили масъул вазир ахборотини эшитиш амалиёти йўлга қўйилди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга ошириш йўли билан бутун суд тизимини демократлаштириш йўналишида рўёбга чиқарилаётган ишлар ҳам эътиборга молик. Бу борада, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим дастуриламал бўлмоқда. Негаки, унда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ушбу мақсадга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ва мансабдор шахслар ўртасида ҳуқуқий тарбия ишларини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳам доимий эътиборда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар натижасида, аввало, инсон ҳуқуқларининг моҳияти, зарурати, мақсадини англаш лозимлигини аҳолининг кўпчилик қисми теран ҳис этмоқда. Бу ўз-ўзидан инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш заруратини кун тартибига қўймоқда.

Бугунги кунда инсон ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш, инсон ҳуқуқларини мукаммал даражада ҳимоя қилиш, инсон учун энг муносиб турмуш тарзини, фаровон ҳаёт шароитини яратиб бериш мақсадида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш бўйича махсус чоралар кўрилаётир.

Булардан кўзланган асосий мақсад эса юртдошларимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратишдан иборат.

Умуман олганда, Конституциямизда белгиланган норма ва принциплар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлашда муҳим дастуруламал вазифасини ўтамоқда. Шундай экан, унда ифодаланган барча эзгу ғояларни тўлақонли рўёбга чиқариш учун бор куч ва ғайратимизни сарфлашимиз айни заруратдир.


Феруза ЭШМАТОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 1157

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими