Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Элдор ТУЛЯКОВ: Кечиктириб бўлмайдиган вазифа

Элдор ТУЛЯКОВ: Кечиктириб бўлмайдиган вазифа

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги ўртага ташлаган мазкур масалаларга бепарволик билан ёндашиш асло мумкин эмас.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, айниқса, чет эллардаги ёшлар билан ишлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, афсуски, на Олий Мажлис палаталари, на сиёсий партиялар бу масаланинг яқинига келган. Ҳолбуки, хорижий мамлакатларда юрган йигит-қизлар ўзимизнинг фарзандларимиз, Ўзбекистон фуқаролари эканини барчамиз, авваламбор, биз, депутатлар унутмаслигимиз керак.

Дарҳақиқат, бугун чет элларда юрган ёшларимизнинг кўпчилиги, турли олий таълим муассасаларида таҳсил олишаётгани, нуфузли ташкилотларда ўз малакасини ошираётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Қувонарлиси, ана шу фарзандларимиз халқимизнинг, юртимизнинг қадимий урф-одатларию анъаналарини хорижий мамлакатларда кенг намойиш этиб келмоқда. Масала шундаки, Европанинг бир қатор мамлакатларидан миллий байрамларимизни нишонлаш учун бир жойга йиғилган ёшларимиз миллий либосларимиз ҳамда маданиятимизни акс эттирувчи кўргазмали материалларни топишда муаммоларга дуч келаётганини кузатиш мумкин. Шу боис биз, депутатлар тегишли ташкилотлар, жумладан, Маданият, Ташқи ишлар вазирликлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ёшлар иттифоқи каби ташкилотлар билан биргаликда шу сингари масалаларнинг ижобий ҳал этилишига кўмакдош бўлишимиз лозим. Бу эса уларнинг урф-одатларимиз, анъаналаримизга бўлган ҳурматларига давлат томонидан ҳам эътибор қаратилаётганини кўрсатиш имконини беради.

Айнан хорижий мамлакатларда юрган йигит-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларга ёрдам бериш мақсадида, шунингдек, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури асосида, қолаверса, халқ билан мулоқот фақатгина бу йил билан чекланиб қолмаслигини инобатга олиб, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакилларининг хорижий мамлакатлардаги ёшларимиз билан учрашувларини ташкил этиб бориш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, элликка яқин хорижий давлатларда элчихона ва консуллик идораларимиз мавжудлиги мазкур тадбирларни юқори даражада ўтказиш имконини беради.

Бундай мулоқотлар нафақат уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашга таъсир қилади, балки кўнглини кўтариб, давлат идораларига нисбатан ишончини оширишга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, юртимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳиятини хориждаги ёшларимизга тўғри етказиш ва шундан сўнг улардан бу соҳада тарғиботчи сифатида фойдаланиш имконини ҳам беради. Бундай ёшларимизнинг чет элларда жойлашган ваколатхоналаримиздаги ходимлар сонидан бирмунча кўплигини инобатга олсак, бу ўз самарасини беришини ишонч билан айтиш мумкин.

Депутатларнинг мазкур жараёнларда фаол иштирок этишлари, ташаббускор бўлишлари эса ўз сайловчилари билан чет элларда ҳам учрашувларини ташкил этиш ва ёшларимизга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини бевосита етказиш имконини беради. Бу билан Президентимиз партиялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий-мафкуравий эҳтиёжларини қондириши шартлиги борасида белгилаб берган вазифаларини ҳам бажаришга ҳисса қўшишнинг яна бир имкони яратилади. Чунки давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек: «Агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Айрим ҳолларда тўлдиряпти ҳам – буни яширишнинг ҳожати йўқ».

Айнан шундай учрашувлар давлат органлари ходимлари учун ҳам фойдадан холи бўлмайди. Сабаби, айнан ушбу учрашувларда ёшларимиз томонидан турли масалалар юзасидан фикрлар билдирилади, ечимлар таклиф этилади. Хорижий мамлакатларда, айниқса, ривожланган мамлакатлардаги ёшларимиз томонидан билдирилган фикрлар замонавийлиги, ўша давлатнинг кўп йиллик ижобий тажрибасидан келиб чиққанлиги, синовдан ўтганлиги билан ажралиб туришини таъкидлаш лозимдир.

Шуни яна такрор айтаманки, ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштирок этишлари, ташаббускор бўлишлари мақсадга мувофиқдир. Бу борада Президентимиз олдимизга қатъий талабларни қўйди. Таъкидлаб ўтилганидек, агар партиялар бунга эриша олмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз.  Шундай экан, хориждаги ёшларимиз билан ишлаш фаолиятимизнинг муҳим йўналиши, кечиктириб бўлмайдиган вазифамиз, ҳаётий заруратдир.

Элдор ТУЛЯКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 973

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими