Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Виктор ПАК: Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз

Виктор ПАК: Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 17 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига йўллаган табригини катта ҳаяжон ва чуқур мамнуният билан тингладик.

Айниқса, табрикдаги “Меҳнатсеварлиги, қатъий иродаси, аҳиллиги, интизоми, ерга меҳри билан, дунёқарашимиз ва маданиятларимиз ўхшашлиги туфайли корейслар Ўзбекистон тимсолида иккинчи Ватанини топди ва унинг муносиб фарзанди, кўп миллатли Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросига айланди, ҳурмат-эътибор қозонди. Халқимиз шундай юртдошлари билан фахрланади”, деган сўзлар корейс диаспораси вакилларини беҳад тўлқинлантириб юборди.

Дарҳақиқат, инсон ўз киндик қони тўкилган жойни азиз ва муқаддас, деб билади. Корейс миллатига мансуб бўлсак-да, ўзимиз туғилиб ўсган мана шу бетакрор заминни — Ўзбекистонни Ватанимиз, дея қадрлаймиз, уни жондек суйиб, ардоқлаймиз.

Ҳадемай, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланади. Асосий Қонунимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, аҳамияти ниҳоятда беқиёс. Чунки у бахтимиз, фаровон турмушимиз асосидир. Масалан, Конституциямизда барча миллат ҳамда элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши таъминланиши, уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилиши белгилаб қўйилган. Бинобарин, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеидан қатъи назар, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. Бу тамойиллар амалда ўз ифодасини топмоқда.

Жумладан, бугун юртимизда 130 дан зиёд миллатлар ҳамда элатлар вакиллари бир оила фарзандларидек, тинч-тотув яшамоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, ўз қизиқиш ҳамда лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданиятлари, урф-одатлари, анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришлари учун барча имконият мавжуд. Миллий маданий марказлар эса ўз халқларининг анъаналари, маросимларини тиклаш, уларни Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар вакилларига яқиндан таништириш, шунингдек, ўзбек халқининг маданияти, санъати, тили, урф-одатларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Ҳозир Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб 200 мингдан зиёд фуқаролар истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти ўзбек тилида сўзлаша олади, маданият ва анъаналарни яхши билади. Корейс миллатига хос урф-одатларни сақлаш, ривожлантиришга мамлакатимизда жуда кенг йўл очиб берилган. Хусусан, корейс диаспораси ўзининг миллий байрамлари — Янги йил, хансик (ўтганлар хотирасига бағишланган тадбир), тано (ёз байрами), чусок (ҳосил байрами) каби маросимларини эмин-эркин, ҳеч қандай монеликсиз нишонлаб келмоқда.

Ўзбекистон Корейс маданият марказлари уюшмаси томонидан ҳам кўплаб ишлар амалга оширилаяпти. Корейс тилида китоб ҳамда газеталар чоп этилмоқда, кўргазмалар, концертлар, фестиваллар, ижодий жамоаларнинг Ўзбекистон бўйлаб ва хорижга гастроллари, ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил қилинаяпти.

Жорий йилнинг июнь ойида пойтахтимиздаги “Дўстлик боғи”да корейс диаспораси томонидан саховатли ўзбек заминидаги бағрикенглик, самимийлик ҳамда ғамхўрлик, тинч ва осойишта ҳаёт учун миннатдорлик белгиси сифатида ёдгорлик монументи барпо этилди.

Албатта, ҳар бир эзгуликнинг тагзаминида Президентимизнинг оқилона сиёсати, тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари мужассамдир.

Жорий йил 22 — 25 ноябрь кунларида давлатимиз раҳбарининг Корея Республикасига амалга оширадиган олий даражадаги ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон — умумий уйимиз! Мана шундай бағрикенг, инсон қадри улуғ диёрда яшаётганимиз учун ҳаётимиздан, тақдиримиздан миннатдормиз. Унинг ривожига ҳисса қўшишни бурчимиз, деб биламиз.

Виктор ПАК,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.




Кўришлар сони: 819

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими