Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ЭШМАТОВА: Тараққиёт йўлидаги муҳим қадам

Феруза ЭШМАТОВА: Тараққиёт йўлидаги муҳим қадам

Куни кеча Самарқандда ташкил этилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда долзарб масалалар муҳокама этилди. Анжуманда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар, ҳаётий ташаббуслар иштирокчилар ҳамда кенг жамоатчилигимиз томонидан қизғин кутиб олинди.

Республикамиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири хавфсизлик, барқарорлик, аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришдан иборат. Бу эзгу мақсад Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган. Президентимизнинг нут­қида таъкидланганидек, 70 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Марказий Осиё минтақаси мамлакатларини минг йиллик қардошлик, яқин қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бизни тарих, дин, умумий маданият ва анъаналар бирлаштиради.

Халқаро анжуманда давлатимиз раҳбари Марказий Осиёни барқарор ва иқтисодий ривожланган минтақага айлантириш, мазкур ҳудудда тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича долзарб ташаббусларни илгари сурди. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш, мамлакатимиз атрофида хавфсиз савдо муносабатларини ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация ҳамда демаркация қилишни ҳал этиш каби масалалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Айтиш жоизки, мазкур йўналишлар бўйича ўтган давр мобайнида қатор тарихий ишлар амалга оширилди. Президентимизнинг илк давлат ташрифлари қўшни мамлакатлардан бошлангани ҳам бежиз эмас. Давлат чегаралари, савдо алоқалари, транспорт коммуникациялари каби масалалар бўйича муҳим келишувларга эришилди. Самар­қандда ўтган халқаро конференция эса бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, келажакда амалга оширилиши керак бўлган вазифаларни белгилаб олишда катта аҳамият касб этади.

Бугун минтақада транспорт соҳасидаги ҳамкорлик кенгайгани, товар айрибошлаш ҳажми ошгани, чегараолди ҳудудлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар фаоллашаётганини халқаро ташкилотлар ҳам эътироф этмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида ўзининг позициясида мустаҳкам туриши ва амалий ҳаракатга тайёр эканини яна бир бор исбот қилди.

Феруза ЭШМАТОВА,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 


Кўришлар сони: 5645

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими