Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига эътибор

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига эътибор

Дунёдаги замонавий тараққиёт тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади. Жумладан, ҳозирги кунда Германияда ЯИМнинг 2,7 фоизни, АҚШда 2,8 фоизни ва Японияда 3,5 фоизни айнан инновацияларни ривожлантиришга қаратилаётгани юқоридаги фикрнинг яққол далилидир.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳамда жамиятни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби масалалар назарда тутилган. Республикамизда Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган ушбу вазифаларни бажариш йўлида қатор ижобий ишлар амалга ошириляпти. Янги инновацион марказлар, технопарклар очиляпти, ёшларнинг илмий ва инновацион иқтидорини руёбга чиқаришга қаратилган илмий ва олий ўқув муассасалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 1 ноябрь куни қабул қилинган “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳада янги босқични бошлаб берди.

Ушбу ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси олимларимизнинг кунлик иш шароитини яхшилаш билан бир вақтда улар томонидан бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифат кўрсатгичларини халқаро талаблар даражасига етказилишини таъминлайди. Унда илмий-тадқиқот институтлари бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш, лабораторияларни замонавий технологик анжомлар билан бутлаш ҳисобига моддий-техника таъминотини йўлга қўйишга ҳамда уларнинг молиявий манбаларини белгилаш билан бир вақтда йиллик сарф этиладиган маблағларни асослантирилган холда белгилашга тизимли ёндошув механизмлари мукаммал ёритиб берилган.

Хусусан, қарорда 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот ташкилотларининг инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш комплекс чоралар, яъни илмий-тадқиқот ташкилотларининг инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг комплекс тадбирлари, 2018-2021 йилларда бажарилиши белгиланган вазифаларга молиявий харажатлар ҳисоби тасдиқланган. Шу билан бир қаторда, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимларга хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлаштириш амалиёти белгиланиши ҳам соҳада илмий-тадқиқот ва инновация ишларини ўтказишда илмий ходимларга амалий ёрдам бериб келаётган бошқа ходимларнинг ҳам масъуллигини оширади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида мамлакатимизда инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, илм-фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишини қўллаб-қувватлаш, олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, уларнинг базасида тажриба ва экспериментал ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини кучайтиришга доир устувор вазифалар илгари сурилган.

Айни пайтда ушбу дастурий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия депутатлари, экспертлари ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорлигида “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиб кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилмоқда.

Умуман олганда, Президентимизнинг қарори илмий-тадқиқот ва инновация ишларига яратилаётган шароитлар ўз навбатида мамлакатимиз олимларининг ривожланган хориж давлатларида ўтказилаётган тадқиқотларга интеграциялашувини жадаллаштиришга хизмат қилади.

 

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонгунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 324

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими