Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Муҳаррам Дадахўжаева: Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг амалий ечими

Муҳаррам Дадахўжаева: Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг амалий ечими

Инсон манфаати ҳар нарсадан устун қўйилаётган мамлакатимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифалар қаторидан жой эгаллади. Айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яшилаш, соҳага замонавий илм-фан ютуқлари ва технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Тиббий хизмат сифатини ошириш, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини кафолатлаш, ушбу тизимда депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг изчил механизмларини жорий этиш бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу жараёнда аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлаш даражаси ва сифати муҳим ҳисобланади. Мамлакатимиз Президенти томонидан куни кеча қабул қилинган “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштиришни комплекс қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоиз, охирги вақтларда қабул қилинаётган изчил чора-тадбирлар аҳолини сифатли, кафолатланган дори воситалари билан таъминлаш, фармацевтика фаолиятини тубдан такомиллаштиришга замин яратмоқда. Айни пайтда юртимизда юздан зиёд фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда. Ўттизга яқин корхонада халқаро сифатни бошқариш тизими жорий этилган. Соҳага йўналтирилаётган чет эл инвестициялари ҳажми йилдан-йилга ортиб, халқимизни сифатли дори билан таъминлаш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунинг ҳисобига бугунги кунда мамлакатимиз фармацевтика саноати ички бозорнинг учдан бир қисмини маҳаллий дори воситалари билан таъминламоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан 90 фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб 1700 дан зиёд дори воситаси ишлаб чиқарилмоқда. Талаб таклифни вужудга келтиришини, қолаверса соҳанинг имкониятларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу етарли эмаслиги аён бўлади. Яъни, тармоқдаги маҳаллий корхоналарда айни пайтда юқори сифатли ва рақобатбардош фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш имконияти мавжуд эмас.    

Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкил этилиши эса, фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этишга амалий жиҳатдан ёндошиш имконини беради. Бу ўз навбатида тармоқдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Эътиборли жиҳати, мазкур ҳужжатда фармацевтика саноати корхоналари фаолиятини тартибга солишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, асосийси аҳолини ўйлантириб келаётган масала яъни,  маҳсулотлар нархини белгилаш механизмларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, янги ташкил этилган Агентлик дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини, шу жумладан чет элдан импорт қилинаётганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлашни, фармацевтика корхоналарини тегишли ишлаб чиқариш амалиёти халқаро қоидаларга мувофиқлигини сертификатлаштиришни амалга ошириши белгилаб қўйилди. Бу корхоналар замонавий мезонлар асосида фаолият юритади деганидир.

Фармондан келиб чиқиб фармецевтика соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунчиликка хусусан, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади. Бунда албатта биз депутатлардан фаоллик талаб этилади.

Умуман мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тиббий хизмат сифатини янги босқичга кўтариб, халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аҳолини сифатли, кафолатланган дори воситалари билан таъминлаш ҳамда фармацевтика фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар албатта бир мақсад у ҳам бўлса одамлар розилигини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

Муҳаррам Дадахўжаева,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 397

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими