Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўткир ТУРСУНОВ: Секторлар: ҳудудларда фаоллик сезилмоқда

Ўткир ТУРСУНОВ: Секторлар: ҳудудларда фаоллик сезилмоқда

Ўтган бир йил мобайнида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида том маънода янги саҳифа очилди. Халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, шунинг баробарида, аҳоли кенг қатламида бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бош мақсадга айланди. Бошқача айтганда, ҳамма жабҳада инсон манфаатлари устуворлигига қаратилган ислоҳотлар бугунги шиддатли замон талабига мос равишда жадаллашди. Бу борада тарихий аҳамиятга эга қатор қонун ҳужжатлари, давлат ва ҳудудий дастурлар ижрога йўналтирилди.

Маълумки, Асосий Қонунимизнинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул экани белгилаб қўйилган. Мазкур конституциявий қоидани амалиётда тўлиқ рўёбга чиқариш Президентимиз олиб бораётган давлат сиёсатининг негизини ташкил этаётганини таъкидлаш жоиздир.

Хусусан, юртимизда ҳалқчил институт — Халқ қабулхоналари ишга туширилди. Улар бугун давлат идоралари ҳамда фуқаролар ўртасида очиқ, шаффоф ва ишончга асосланган муносабатларни қарор топтиришда катта ўрин тутаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Барча даражадаги давлат органлари томонидан аҳоли муаммоларини жойларга бориб ўрганиш амалиёти йўлга қўйилгани турли соҳаларда қонунлар ижросидаги бўшлиқларни ўз вақтида бартараф қилиш имконини бермоқда.

Лекин мана шундай ўзгаришлар асносида давлат идоралари қуйи бўғинининг фаолиятини янада жонлантириш зарурати юзага келгани ҳам айни ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқимиз турмуш сифати ҳамда даражасини юксалтиришда давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини, жавобгарлигини яна бир поғона кучайтирди. -Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, уларда фаоллик ҳамда ташаббускорликни оширишга туртки бўлди.

Мазкур ҳужжатга биноан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳудудлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ҳамда давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинди. “Маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика” тамойилига мувофиқ иш юритадиган секторлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Шунга кўра, ҳозирги кунда ҳар бир ҳудуддаги тўртта сектор вакиллари уйма-уй юриб, ўрганишлар, аҳоли билан мулоқотлар олиб бориш ва жисмоний ҳамда юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган долзарб масалаларга самарали ечим топишга интилмоқда. Айниқса, уй-жой, коммунал ҳамда йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, ҳудудлар ободлиги, истеъмол бозоридаги нарх-навонинг барқарорлиги, -соғлиқни сақлаш, таълим муассасаларидаги камчиликларни ҳал этишга кенг эътибор қаратаётир. Муайян ҳудуднинг экспорт имкониятларини ошириш, хизмат кўрсатиш, туризм тармоқларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, янги иш ўринларини очиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича таъсирчан чора-тадбирларни қўллаш ҳам секторлар фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланмоқда.

Қолаверса, энг қуйи бўғинларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизими жорий этилгани пировардида халқ манфаатини ҳар томонлама таъминлашда қўл келаётир. Бу эса, ўз-ўзидан, ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни ҳамда таъсири сезиларли даражада ортишига замин яратмоқда.

Асосийси, секторлар фаолиятининг кун сайин жонланиб бораётгани ҳудудлар ободлиги ва фаровонлашувига хизмат қилаяпти. Юзма-юз мулоқотларда одамлар ҳудудларнинг секторларга бўлинганлиги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишда энг мақбул йўл эканини эътироф этаётгани сабаби ҳам ана шунда.

Ўткир ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 912

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими