Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Инсонпарварлик ва адолат намунаси

Инсонпарварлик ва адолат намунаси

Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши ҳам бу борада яна бир амалий қадам бўлди.

Ушбу фармойишни инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият сифатида баҳолайдиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси тўла қўллаб-қувватлайди. Биз жаҳон амалиётида кам учрайдиган, мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба қўлланилаётган мазкур тарихий ислоҳотнинг марказида инсон туриши, уларнинг бош мақсади инсоннинг ҳаётий ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялашга қаратилганини эътироф этамиз.

Яъни, мазкур фармойишда инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асоси сифатида эътироф этилганлиги ҳаммамиз учун аҳамиятлидир.

Шу маънода Президент фармойишига кўра қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга уларнинг илтимосномаларига биноан жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.

Қолаверса, бу Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида илгари сурилган ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминлашга доир принципларга тўла мос келади.

Наримон УМАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари


Кўришлар сони: 3840

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2018
Савдо-саноат палатасига аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йилнинг 12 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакатимизд...

12.06.2018
Халқ манфаатларини таъминлашга доир қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган навб...

11.06.2018
Ёшлар масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича...

Тадбирлар тақвими