Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат Турсунбоев: Мактаб ўқитувчилари янги шаклда малака оширади

Шуҳрат Турсунбоев: Мактаб ўқитувчилари янги шаклда малака оширади

Бугунги кунда таълим тизимидаги ўзгаришларни ҳар куни кузатар эканмиз, тизимдаги турли даврларда ташкил этилган механизмлар, педагогик технологияларнинг шиддат билан ўзгариб бораётган замон талабларига бардош бераолмаётганлигини, ўзини модернизация қилишни кутиб турганлигини кўришимиз мумкин. Давлатимиз Раҳбари томонидан таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш тизимига бўлган эътибори ва шахсий ташаббуслари таълим сиёсатида улкан зафарларни кўзловчи стратегик йўналишларни белгилаб берди.

Аввало, таълим тарбия масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги сўнгги вақтларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатлардан англаш мумкин деб кичик хулоса қилиш мумкин. Лекин, ана шу сўнгги пайтда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти узоқ йилларга мўлжалланган таълимий стратегияни белгилаб бермоқда. 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини биз ўз вақтида қабул қилинган энг муҳим хужжат сифатида ўрганиб, таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилинишининг асоси деб эътироф этдик. Лекин, таълим тизими ривожланиши бугун шиддат билан ўзгариб бормоқда. Тўпланган педагогик тажриба таълим тизимидаги бир хилликдан юқори сифат талаб этмоқда. Бу эса кадрлар тайёрлаш тизимида туб бурилишни белгиламоқда. Шу сабабдан ҳам таълим тизимига оид қабул қилинган Қарорларда бундан буён янги шакллардаги таълимнинг кириб келаётганлигини кўриш мумкин. Аслида, таълим тизими консерватив ҳолатда бўлса унинг ривожланиши оқсайди, натижада жамият ривожланиши, иқтисодиётнинг равнақига путур етади. 

Тизимга инновацион ғояларнинг кириб келиши доим ҳам муваффақиятга олиб келавермайди. Лекин давлат шунга эътибор қаратса, муҳим сиёсатни белгилаб берса, унинг равнақига илм-фанни йўналтирса жамият ривожига ҳисса қўшилади. Шундай ҳам бўлмоқда, аслида таълим тизимида июль-август ойлари таълимнинг янги ўқув йилига тайёргарлик босқичининг якуни ҳисобланади. Айни шу паллада Давлатимиз раҳбарининг бир қатор муҳим ҳужжатлари қабул қилинди. Биринчидан, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўлса, иккинчидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўлди. 

Албатта, ҳар иккала Қарорнинг мазмуни ва унда белгиланган вазифаларнинг ижроси давлат таълим муассасаларида давлат юкининг камайишига олиб келиб, таълим сифатининг юксалтирилишига ҳисса қўшади. Айни дамда, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳам биринчи навбатда олий таълимни ислоҳ қилиш бўйича дастурлар, қарорлар қабул қилинди. Кейинги босқич, кадрларнинг малакасини оширишни янги мазмунда, шакл ва тамойилларда бойитиш бўлди. Куни кеча қабул қилинган иккита қарорнинг бири кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш тизимини тубдан янгилашга қаратилди. Педагог кадрларни тайёрлаш тизимини янги талаблар асосида шакллантириш давр талаби. Мазкур икки ҳужжат айнан педагог ходимларнинг байрами олдидан қабул қилинишининг ҳам рамзий маъноси бор.

Қарор мазмунига эътибор қаратсак, унда халқ таълими вазирлиги тизимидаги бир қатор олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказиш белгиланган. Бу албатта жаҳонда педагогика, психология ҳамда фанлар бўйича эришилган энг янги ютуқларни чуқур ўрганиб, замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг имкониятларидан хабардор бўлган ҳолда уларни амалиётга татбиқ этиб бориш, педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантиришга қаратилган. 

Мазкур институтлар эндиликда жойлардаги олий таълим муассасалари қошида марказ сифатида қайта ташкил этилиб, олий таълим муассасаси фаолияти билан тўлиқ қамраб олинади. Бир сўз билан айтганда халқ таълими ходимларининг методик эҳтиёжларини тўлақонли қондириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, мактаб таълим дастурларини такомиллаштиришда илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш асосий вазифа қилиб белгиланди. Бунда инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларни таълим тизимига жорий этиш белгиланди.

Масофадан ўқитиш усуллари асосида халқ таълими муассасалари педагоглари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, курслардаги ўқув машғулотларини онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этиш умумий ўрта таълим тизимидаги ўқитувчиларининг кўпгина муаммоларини ҳал этиб беради.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши келажакда олий таълим тизимида халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ишларида самарали механизмларни жорий этишга йўналтирилганлиги, илғор педагогик тажриба алмашинувини ташкил этилиши, мактаб ўқитувчиларининг илмий ишлар билан шуғулланишга шароит яратилиши, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, таълим дастурларини такомиллаштириш, тегишли йўналишлар бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш, жумладан, етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, онлайн режимда малака ошириш тизимини ташкил этилишига замин яратиб беради.

Шуҳрат Турсунбоев,

Қонунчилик палатасининг

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари

қўмитаси раиси ўринбосари.


Кўришлар сони: 1729

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими