Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана Худоярова: Спортчиларимиз ютуғи жаҳон ҳамжамияти нигоҳида

Гулшана Худоярова: Спортчиларимиз ютуғи жаҳон ҳамжамияти нигоҳида

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни, маҳоратли спортчиларни тарбиялаш, спорт мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда асосий эътибор нафақат марказий шахарлар, балки қишлоқ ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлашга қаратилаётгани, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни спортнинг барча турлари билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ўз самарасини бермоқда.

Фуқароларимизнинг,  айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос имкониятлар топиш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасида ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган ишлар йилдан йилга такомиллашмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада мувофиқлаштириш мақсадида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни ташкил этиш, таълим тизимида, фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спорт, спорт захирасини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларни шакллантириш ва жисмоний тарбия ва спортнинг моддий, тиббий, молиявий ҳамда бошқа таъминоти каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ҳам халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатларини муносиб тақдирлаш, уларнинг тажрибаси ва салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилмоқда. 

Мазкур соҳанинг мутасадди қўмита ва ташкилотлари, Ёшлар иттифоқи, федерациялар (уюшмалар) билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорларининг бой ҳаётий тажрибаси ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш, халқаро спорт ташкилотлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар тизимли амалга оширилмоқда.

Яқинда мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманистонга расмий ташриф буюрди. Самарали ўтган учрашувда сўнгги пайтларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани,  икки давлат раҳбарлари ўртасида қарор топган яқин дўстлик, ишонч ва самимият муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 
Олий даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этгани давлатлараро муносабатлар юксак даражада эканидан далолатдир. 
      Бугун спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда юртимизнинг дунё миқёсидаги обрўсини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб, куч ва истеъдод бобида энг юқори поғоналарни эгаллаб келишмоқда, Ёрқин мисол сифатида, Ашхободда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида енгил атлетика, оғир атлетика, спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши), таэквондо, велоспорт (трек), от спорти, шахмат, сузиш, теннис, футзал, баскетбол (3х3), кураш, белбоғли кураш, туркман кураши, спорт рақси, кикбоксинг, муайтай, жиу-житсу, самбо ва боулинг бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда 189 спортчимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Барчамизга маълумки, яқин ўтмишда алоҳида ўтказиладиган бу икки нуфузли мусобақа 2013 йилдан бирга ташкил этилиши натижасида унинг дастуридан фақат дунё миқёсида жадал ривожланаётган спорт турлари жой олди. Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 100 дан ортиқ медалларни қўлга киритди. 

Мазкур тадбир доирасида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида, бир қатор муҳим масалалар билан бирга курашнинг 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди. Шуни ҳам айтиш жоизки, жаҳон ҳамжамияти 1998 йил 6 сентябрь куни ўзбек курашини халқаро спорт тури сифатида расман эътироф этди. Осиё, Европа ва Американинг 28 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган таъсис конгрессида Кураш халқаро ассоциациясига асос солинди. 

Эътиборлиси шуки, кураш халқаро ассоциацияси, Осиё, Европа, Панамерика, Африка ва Океания кураш конфедерациялари томонидан курашнинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш, уни келажакда ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, курашнинг XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилиши бу йўналишда залворли қадам қўйилганидан, унинг халқаро спорт ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётганидан далолат беради.

Шунингдек, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди. Мазкур давлат ташрифлари мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини намойиш этиши билан бирга, тафсилотлар нафақат сиёсий доираларда, балки жамоатчилик ва экспертлар орасида кенг муҳокама қилинди. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида изчил сиёсат олиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мамлакатимиз ташқи сийсатининг асосий тамойиллари, қўшни давлатлар, минтақалараро стратегик шериклар билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни таъминлашга хизмат қилувчи давлатлараро ҳамкорликни янада ривожидан иборатдир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек мақсадларга хизмат қилаётганини гувохи булаяпмиз. 

Гулшана Худоярова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 533

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

Тадбирлар тақвими