Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат Полвонов: Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Шуҳрат Полвонов: Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларда одил судловни амалга ошириш самарадорилиги ва сифатини ошириш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари айни кунларда Олий суд томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрламоқда. Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясига хизмат қилади.

Лойиҳа қонун ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунига асосан ишлаб чиқилган.

Қўмита аъзолари амалдаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини асос сифатида олиб, Хўжалик процессуал кодексидаги камчиликларни бартараф этган ҳолда кодекс лойиҳасини такомиллаштирмоқда.

Ушбу лойиҳани тайёрлашда депутатлар Германия, Япония ва бир қатор давлатларнинг соҳага доир қонунчилик тажрибасини ҳам чуқур таҳлил қилиб ўрганмоқдалар. Бу каби ўрганишлар, албатта, иқтисодий суд иш юритувининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шуҳрат Полвонов,

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари

қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 374

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

Тадбирлар тақвими