Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилфуза Жалилова: Кураш —жасорат ва ватанпарварлик тимсоли

Дилфуза Жалилова: Кураш —жасорат ва ватанпарварлик тимсоли

Миллий ўзбек кураши спорт тури сифатида бугун дунё миқёсида эътироф этилиб, ўз ўрни ва нуфузига эга бўлмоқда. Инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган миллий курашимиз ёшларнинг нафақат жисмоний камолоти, балки маънавий юксалишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Боиси халқимизга хос бўлган ҳалоллик, мардлик, жасурлик сингари хислат ва қадриятлар ўзбек миллий курашида ўз ифодасини топган.

Бугун  жаҳон ареналарида “кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби ўзбекча атамалар баралла янграмоқда.  Миллий курашимизнинг аёллар ва ўсмирлар ўртасида ҳам оммалашаётгани уни Олимпия ўйинлари сафидан ўрин олишига имкон яратади. Бу муваффақиятлар, албатта, ҳар биримизни ғурурлантиради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барчамизга қувонч бағишлади. Ушбу қарор аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида курашни янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонларида юқори натижаларга эришишга хизмат қилади.

Қарорда кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ курашни оммалаштириш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида кураш миллий спорт тури марказлари, ҳар бир туман ва шаҳарда эса замонавий спорт клублари ва секциялари ташкил этилиши  ёшлар учун кенг имконият яратади. Шунингдек, Ўзбекистон кураш федерациясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кураш бўйича спортчилар ва мураббийларнинг ижтимоий ҳимоясини ошириш имконини берадиган қатор имтиёзлар назарда тутилган. Бу эса соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни мустаҳкам иродали, қатъиятли ва жасур инсонлар этиб камолга етказишдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз. Шунингдек, ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида “Кураш” миллий спорт тури маркази” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил қилиш ҳам назарда тутилган. 

Қарорга мувофиқ Кураш халқаро ассоциацияси ташкил топган кун — 6 сентябрь мамлакатимизда “Кураш” миллий спорт тури куни этиб белгиланди. Бу миллий курашимизни янада ривожлантириш ва кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Фаолиятимиз давомида ушбу спорт турини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, курашчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, кураш билан шуғулланиши учун ёшларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида белгиланган мақсад-вазифаларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан депутатлик ва парламент назоратини ўрнатишимиз, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда иштирок этишимиз зарур.  Зеро, миллий кураш спорт тури ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, уларни мард, иродали ва олижаноб инсон сифатида камолга етказишга хизмат қилади. 

Дилфуза Жалилова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 2370

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими