Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал Жумабоев: “Кураш” миллий спорт турига алоҳида эътибор

Акмал Жумабоев: “Кураш” миллий спорт турига алоҳида эътибор

Тарихга назар солсак, халқимизда спортга эътибор узоқ асрларга бориб тақалади. Авесто китобида келтирилган далиллар, Жалолиддин Мангубердининг болалиги тўғрисидаги ёки Соҳибқирон Амир Темурнинг болалаги ҳақидаги кўп тарихий воқеликларни жуда яхши биламиз. Ота-боболаримиз фарзандларни болалик чоғларидан бошлаб уларнинг ҳам руҳан ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етишишлари учун миллий ўйинлар, курашлар, мусобақалар билан тарбиялашга алоҳида эътибор беришган. 

Айниқса, истиқлол йилларида миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўзбек жанг санъати, Кураш, Улоқ ва ҳоказо.Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бошқа миллий спорт турлари каби кураш ҳам изчил оммалашиб, унга бўлган қизиқиш кескин ортди. Ҳозирги кунда республикамизда 50 мингга яқин йигит-қиз спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

“Мен ишонаман: дунёга машҳур паҳлавонларнинг бебаҳо хизматлари туфайли халқимиз маънавий турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган кураш бугундан эътиборан янги ҳаётини бошлайди, янада юксалади, жаҳон узра кенг тарқалиб, турли миллатларга мансуб миллионлаб кишиларнинг севимли машғулотига айланади”.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг 1999 йил 1 май куни пойтахтимизда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида айтган бу сўзлари миллий спортимиз — курашнинг 2018 йили Жакарта (Индонезия) шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилгани мисолида ана шу эзгу истакнинг яна бир амалий тасдиғи бўлди.

Таъкидлаш жоизки, уч минг йиллик анъаналарга эга курашнинг халқаро миқёсда кенг оммалашаётгани замирида, аввало, мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш йўлида спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ётган бўлса, бунинг яна бир муҳим жиҳати, ўзбек кураши барча спорт турларидаги энг инсонпарвар қоидаларни ўзида мужассам этгани билан боғлиқдир.

Айни пайтда Осиё, Европа, Панамерика, Африка ва Океания кураш конфедерацияси фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларга 120 дан ортиқ давлат аъзо. Мазкур спорт тури бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юқори савияда ташкил этиб келинаяпти. Жаҳон ареналарида “ҳалол”, “чала”, “ёнбош”, “ғирром”, “дакки” каби соф ўзбекча сўзлар жаранглаётгани биз учун чинакам фахрдир.

“Миллий тикланиш” ДП сайловолди дастурида миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ва бугун дунёнинг 130 га яқин мамлакатида кураш федерациялари ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида халқаро Кураш федерацияси, Халқаро ва миллий Олимпия қўмитаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳкамлашни бу борадаги энг асосий вазифа сифатида белгилаган.

Мухтасар қилиб айтганда, жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш устувор вазифалардан биридир.

Акмал Жумабоев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 432

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

Тадбирлар тақвими