Cайт ранги: A A


Депутат фикри

БМТ сессиясида Президент маърузасига катта қизиқиш билдирилди

БМТ сессиясида Президент маърузасига катта қизиқиш билдирилди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқини барчамиз диққат эътибор билан тингладик. Президентимиз ўз маърузаларида, аввало мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилганлигини, мамлакатимиз янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бораётганлигини шу билан бирга жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бораётганлигини  алоҳида эътироф этди.

Президентимиз маърузада мамлакатимизда қабул қилинган беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинганлигини “Стратегия – бу янгиланиш жараёнларининг ҳақиқий ҳаракатлар дастуридир” таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинганлиги бунинг натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилиши натижасида ҳозирги кунга қадар бир миллиондан ортиқ фуқароларимиз бу қабулхоналар орқали ўзларининг долзарб муаммоларини ҳал қилганлигини баён этдилар. Шу билан бирга маърузада мамлакатимизда сиёсий партиялар, фуқаролик жамиятининг роли тобора ортиб бораётганлиги, оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ортиб бораётганлигига ҳам эътибор қаратилди. “Биз оддий бир хақиқатдан келиб чиқмоқдамиз: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деб эътироф этилган бу сўзни бугунги кунда қанчалар тўғри эканлигига барчамиз яна бир бор амин бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратиб, ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори. Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланиши том маънода мамлакатимиз тарихида муҳим воқеа бўлганлиги барчамизга маълум. Президентимиз мазкур масалага тўхталар экан Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё балки, бутун дунё хамжамияти билан очиқ конструктив ҳолда музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур тарихий маъруза мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон бундан кейин ҳам дунё рейтингида ўз мавқеини сақлаб қолишига ишончимиз комил.

Ж.Пирматов,  А.Махматмуродов, 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 
фракцияси аъзолари.


Кўришлар сони: 9303

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими