Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Китобхонликда тадбиркорлар ибрат бўлишига умид қиламиз

Китобхонликда тадбиркорлар ибрат бўлишига умид қиламиз

Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди, деган эди донишмандлардн бири. Бугун бу ҳикматнинг нечоғли ҳаётий ҳақиқат эканлигини атрофимизда рўй бераётган воқеалар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Китоб тафаккур, маънавият, аҳлоқ ва тарбия манбаи эканлигини, унинг инсон камолоти йўлида тутган ўрни ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак.

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва амалий натижага эришишда бир қатор ишлар қилинганлигини таъкидлаш жоиз. Бироқ ҳаёт ўзгариш ва янгиланишсиз турмайди. Шу маънода одамлар тафаккуридаги ўзгаришлар ҳамда ҳаётий талаб бу соҳадаги ишларни яна қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш лозимлигини тақазо этмоқда. Бинобарин, куни кеча Президентимизнинг қабул қилган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида ҳам ушбу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган.

Қарорда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, ноширлик ва матбаа соҳаларини янада ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ихтисослаштирилган китоб дўконлари фаолиятини ривожлантириш, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмалари бериш, китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш чораларини белгилаш кўзда туилган.

Айтиш жоизки, шу кунларда ҳам айниқса, китобни чоп этш ва уни ўз ўқувчисининг қўлига қулай етказиб беришда бир қатор ташкилий масалалар борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Хатто айрим ҳолларда ўқувчи эътиборини тортган ва уни ўқиш истаги пайдо бўлган китобларнинг нархлари ўқувчи имкониятига мос эмаслиги, жойларда аҳоли талабларига мос китоб дўконлари етишмаслиги каби муаммолар ҳам учраб турибди. Энг қизиғи сўнгги йилларда жойларда тадбиркорларимиз томонидан кўплаб савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича ташаббуслар амалга оширилиб, янги-янги объектлар барпо этилди-ю, бороқ китоб дўконлари қуриш, китоб савдосини амалга ошириш масалаларида бундай фаоллик етишмади.

Шу боис, Президентимизнинг ушбу қарорини амалиётга тадбиқ қилиш бу каби масалаларнинг ўз ечимини топиши, ихтисослашган китоб дўконларини ривожлантириш борасида янги ташаббусларни амалга оширишга кўмак беради. Бунда фарзандларининг маънавий олами, тафаккури, тарбияси  бойиши ва жамиятимизда китобхонликни оширишга бефарқ бўлмаган фаол тадбиркорларимиз алоҳида жонбозлик кўрсатиб, кўпчиликка ибрат бўлишига умид қиламиз.

Расул КУШЕРБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 6314

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими