Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шухрат Шарафутдинов: Ҳуқуқий ахборотни етказишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

Шухрат Шарафутдинов: Ҳуқуқий ахборотни етказишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

Жорий йилнинг 12 июль куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятимизга асосланган танқидий баҳо берилди. Хусусан, қонун хужжатларини жойларга етказиш ва ижросини таъминлаш борасидаги ишларимиз етарли бўлмаётганлигини кўрсатиб ўтилган эди.

Ҳар қандай  қонуннинг жамиятдаги, одамлар ҳаётидаги ўрни қачон намоён бўлади, қачонки унинг ижроси етарлича даражада таъминланса.  Ижро талабдагидек бўлиши учун эса  фойдаланувчилар ундан  тўлиқ хабардор бўлиши керак.

Хақиқатдан ҳам бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, қонун хужжатларини тарқатишнинг яхлит тизими шаклланмаганлиги, шу жумладан расмий тарқатмаларни ижрочиларга етказишнинг, тушунтириш ишларини олиб боришнинг тартиби ва муддатлари белгиланмаганлиги ҳамда бу сохада етарлича назорат ўрнатилмаганлиги мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётганлигини айтиш лозим.

Шу вазифаларидан келиб чиқиб, фуқароларни ҳуқуқий хабардор қилиш, ижрочиларга ва аҳолига уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришнинг самарали механизмларини яратиш, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 февралдаги ПҚ–2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  ишлаб чиқилди.

Ушбу қонун 2017 йил 7 сентябрь куни Президентимиз томонидан имзоланди ва кучга кирди.

Қонуннинг асосий мақсади ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш давлат томонидан кафолатланмоқда.

Шу билан бирга қонунда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятини белгиланган тартибда таъминлаши шартлиги, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларининг ҳуқуқий ахборотни белгиланган тартибда, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш, эълон қилиш, ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш орқали тарқатишлиги белгилаб қўйилмоқда.

Яъни ҳуқуқий ахборотдан фойдаланувчилар ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳуқуқий ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш имкониятига эга бўлмоқдалар ва уларнинг бу хуқуқлари энди ушбу қонун билан ҳам мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

 

Қонуннинг яна бир жиҳати, ахборот-кутубхона ва таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашдаги ўрни ва иштироки белгиланмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан иқтисодиётимизнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётган тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятига тааллуқли ҳуқуқий ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўров билан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳуқуқий ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўров у келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозимлиги қонун билан белгиланаётганлиги ҳам фуқароларнинг ўзларига зарур бўлган ҳуқуқий ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Ушбу қонун талабларининг ижросини таъминлаш, мониторингини олиб бориш ишлари ҳам аниқлаштириб қўйилди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Ўйлаймизки, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги    Қонунининг ҳаётга татбиқ этилиши қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг  барча давлат органлари ва ташкилотларига, ижрочиларга, ҳар бир маҳалла, кутубхона ва таълим муассасасига етиб боришини ҳамда  улардан эркин фойдаланиш имкониятини, ҳуқуқий ахборотни тарқатишни белгиланган  усуллардан фойдаланган ҳолда  амалга оширишни, ҳуқуқий ахборотнинг тарқатилишида ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилигини таъминлайди. Шунингдек, мазкур жараённи назорат қилиш ва мувофиқлаштириш самарадорлигини оширади. Жамиятда қонун устуворлигига,  ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга  хизмат қилади.

Шухрат ШАРАФУТДИНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва

коммуникация технологиялари

 масалалари қўмитаси аъзоси.

 

 


Кўришлар сони: 11575

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими