Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўткир ТУРСУНОВ: Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда

Ўткир ТУРСУНОВ: Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизими  тубдан ислоҳ қилинмоқда

Ислоҳотларни амалиётга тадбиқ этилишида унинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси мавжудлиги, амалга ошириш шартлари, механизми тўлиқ яратилганлиги унинг самарадорлигини таъминлайди.

          2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси келгусида Мамлакатимиз давлат бошқарувини, иқтисодиётни, ижтимоий ва бошқа соҳаларни янги босқичга олиб чиқишнинг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

          Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида айни пайтга қадар қабул қилинган Қонун, Фармон, Қарорлар олдимизга қўйган вазифаларимизни рўёбга чиқариш натижаларини бермоқда. Энг асосийси, қабул қилинаётган муҳим сиёсий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ислоҳотларни сифатли ва самарали рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқда.

Ҳаракатлар стратегияси мақсадларига эришишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш бугун давлат бошқарувини мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишни талаб қилмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси” келгусида бу борадаги амалга ошириладиган комплекс тадбирлар, ислоҳотлар мажмуини белгилаб берди.

Ушбу концепция айтиш мумкинки, давлат бошқарувини янада демократлаштириш, давлат органлари тизими ва фаолиятини, улар ваколат ва жавобгарлиги соҳасини аниқ белгилаш, юқори ва қуйи давлат органлари ваколатларини бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш, хусусий секторни янада ривожлантириш каби чора тадбирларни амалга ошириш орқали уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Концепцияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида урғу берилган. Хусусан, ҳокимнинг маҳаллий давлат ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатидаги мақомини қайта кўриб чиқиш, халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш, келгусида ҳокимларни сайлаш тартибини жорий этиш каби муҳим устувор вазифалар белгилаб қўйилган. Албатта, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ушбу жараёнда халқ депутатлари кенгашлари ролини ошириш, давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш ҳамда номарказлаштириш борасида белгиланган вазифалар жойларда ислоҳотларни ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши билан бирга ҳокимларнинг масъулиятини ошишига ҳам хизмат қилади.

Маълумки, мамлакатимизда ўтган даврда тадбиркорлик соҳасига берилган эътибор ва имкониятлар ушбу соҳанинг иқтисодиётдаги улушини сезиларни ошишига имкон берди. Айниқса, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган Фармон, қарорлар, шу асосда қабул қилинган Ҳукумат қарорларида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш, назорат қилиш, турли хил рухсат бериш жараёнларида давлатнинг сезиларни даражада ролини қисқартириш, улар кундалик фаолиятда дуч келаётган муаммоларни олдини олишга қаратилган аниқ ҳуқуқий механизмлар белгиланишига аҳамият қаратилмоқда.

Шу боис, парламент аъзолари томонидан жойларда ўтказилаётган мулоқотларда, тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувларда, уларнинг мурожаатларида Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорлик соҳасини янада эркинлаштириш боарсида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар кўп бора таъкидлаб ўтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳам бу борадаги ишларни изчил давом эттиришга қаратилган вазифаларни ўзида акс эттирган. Хусусан, хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чекловлар белгилаш, рақобат муҳитини ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш мамлакатимизда соғлом рақобат муҳитини қарор топишига имкон беради.

Бир сўз билан айтганда, мазкур Концепция маъмурий ислоҳотларни изчил амалга ошириш орқали юртимизни янада ривожлантиришга ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўткир Турсунов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати. 


Кўришлар сони: 12084

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими