Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Урал ХАИТОВ: Баркамол авлод тарбияси мактабгача таълимдан бошланади

Урал ХАИТОВ: Баркамол авлод тарбияси мактабгача таълимдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда қабул қилдилар. Болалари тақдирига бефарқ бўлмаган, уларни илмли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб тарбияланиши ниятида юрган ота-оналаручун кўнглидаги орзуларининг амалга ошишига хизмат қиладиган муҳимҳужжат сифатида қаралмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда мактабгача таълим тизими аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжларига тўлиқ жавоб беролмасдан келаётган эди. Мактабгача таълимга тортилиши керак бўлган болаларимизнинг атиги йигирма етти фоизига яқини мактабгача таълимга жалб этилгани, амалда фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник базаси, кадрлар билан таъминланиши, уларнинг салоҳияти, услубий таъминоти замон талабларидан орқада қолиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас. Соҳада ўзи бўларчилик кайфиятига хос амалиётнинг ҳукм суриб келаётгани эса болаларни мактабга тайёрлашдаги мавжуд жиддий нуқсонларнинг кўникмага айланиб қолганлигини ҳам таъкидлаш ўтиш зарур. Шу маънода мактабгача таълим соҳасидаги фаолиятимизнинг қониқарсиз баҳоланиши жуда тўғри қўйилган баҳо эканлигини алоҳида таъкилашимиз зарур. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қатор чиқишларида соҳанинг аҳволи ва уни яхшилаш мақсадида олдимизда турган вазифалар юзасидан билдирилган фикрлари келажагимиз бўлган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги долзарб масалалари сифатида қаралиши, мактабгача таълим ёшидаги болаларни юз фоиз қамраб олинишига эришимиз эса мамлакат келажаги билан тўғридан тўғри боғлиқ эканлигини туюшимиз лозим.

Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини амалга оширишни таъминлашда мазкур қарор ва унинг ҳаётга тўла-тўкис татбиқнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади.

Қарор мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этишни назарда тутганлиги билан аҳамиятлидир. Албатта ишни ташкил этишнинг асоси – бу бошқарувнинг самарали ташкил этилишидир. Шу асосда асосий вазифамиз бўлган таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда. Мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник ривожланиши яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланиши соҳани янги босқичга кўтариш имкониятларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Мактабгача таълим тизимида жиддий ўзгаришлар кутилаётганлигини киритилаётган қуйидаги янги ёндошувлар асосида хулоса қилишимиз мумкин.

2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг вилоят марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасалари истиқболда ўзини оқлаши табиий. Биринчидан мактабгача таълим муассасалари сони ортади. Инвесторлар албатта ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олгани ҳолда замонавий типдаги муассасалар қуриш ва фойдаланишни йўлга қўяди. Ушбу мақсадларда инвесторларгаер участкалари ажратилиши ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратилишининг кўзда тутилиши замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасалари тармоғининг кенгайиши катта туртки бўлади.

Инвесторлар ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларида давлат таълим талабларига, санитария-гигиена ва бошқа нормаларга риоя қилиши билан боғлиқ бўлган мактабгача таълимнинг асоси ва мазмунини ташкил этувчи жиҳатлар алоҳида эътибор қаратилган.

Қарорнинг яна бир муҳим томони, унда инвесторлар келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини ўзгартирмаслиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Аҳолимиз учун муҳим ҳисобланган мактабгача таълим хизматини кўрсатиш нархининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш масаласига ҳам қарорда алоҳида урғу берилган. Ушбу мақсадлардаинвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шунингдек, имтиёзли кредитлар такдим этили мустаҳкамлаб қўйилган.

Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан тегишли талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилиши амалда бу борада мавжуд бир қатор қийинчилик ва муаммолар ечимини аниқлаштиришга ва бу борада мамлакатимиз бўйлаб овқатланишни ташкил этиш бўйича мақбул тазимни жорий этишга қаратилгандир.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири – бу мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилишидир. Унинг зиммасига соҳа қонунчилигини такомиллаштириб бориш, давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш ишлари юклатилмоқда. Бунда зарур инфратузилмани яратиш ва мактабгача таълимнинг хусусий секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши белгилаб қўйилмоқда. Бу ўз навбатида соҳа бозор иқтисодиёти муносабатларининг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади. Умуман, олганда тадбиркорлик фақат тўйхоналар қуриш билан чегараланмаслигини ҳис қилишимиз ҳам ривожланишимизни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Комиссия ўз фаолиятида илғор хорижий тажрибага эътиборни кучайтиради. Миллий маданий-тарихий қадриятларимизни ўзида акс эттирган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотадиган ўқув-методик, дидактик материалларни замон талабларига мувофиқлаштирган ҳолда тайёрлаш масалаларига эътиборни кучайтиради.

Ваколатли давлат органлари фаолиятинизамонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни соддалаштириш кўзда тутилган.

Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, улар фаолиятини лицензиялаш тартиб-тамойилларини соддалаштириш, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш масалаларига урғу берилган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор ижроси мамлакатда мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади. Мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини замон талабларига уйғун тарзда ташкил этишга шароитлар яради.

ЎзМТДП аъзолари ўзларининг таълим соҳасидаги дастурий вазифаларининг ижросида қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамияти ниҳоятда муҳимлигига аҳамият касб этишига эътибор қаратадилар. Ўзларига берилган ваколатлар доирасида қарор ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаши, ўрганишлар олиб боришлари, Парламент эшитуви, Парламент ва депутатлик сўровларини амалга ошириб боришлари талаб этилади.

Урал Хаитов,

ЎзМТДП аъзоси


Кўришлар сони: 1934

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими