Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Аксавли ТУМЕШОВА: Таълим бериб тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни шакллантирамиз

Аксавли ТУМЕШОВА: Таълим бериб тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни   шакллантирамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарор мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этишни назарда тутганлиги билан аҳамиятлидир.

 Қабул қилинган қарор асосида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларга чиқиб, мактабгача таълим муассасаларининг ҳақиқий ҳолатини ўрганганимизда, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорда келтирилган камчиликларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Хусусан, кўпгина туманларда мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги билан боғлиқ масала ечимига қаратилган вазифалар кенг жамоатчиликни бирдек қувонтирганига ишончимиз комил.

Педагоглар ўртасида Таълим бериб тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни шакллантирамиз”, деган тушунча бор. Шунинг учун тарбиянинг таълимдаги, таълимнинг тарбиядаги ўрни беқиёс. Бу ўзаро боғлиқликларни ёш ота-оналар ўз фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига бора бошлаган биринчи кунданоқ изчил амалга оширади.

Қарор асосида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади.

Қарорда мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг вилоят марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланди.

Давлат раҳбари томонидан ташаббус қилинган давлат-хусусий шериклик механизми замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратиш кўзда тутади.

Шунингдек, инвесторлар ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларида давлат таълим талабларига, санитария-гигиена ва бошқа нормаларга риоя қилиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш, шунингдек, мактабгача таълим хизматини кўрсатиш нархининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш учун масъул бўлиши назарда тутилади.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан тегишли талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш йўлга қўйилиши болаларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга эришилади.

Миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга мувофиқлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг амалга оширилиши мамлакатда мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшиланади.

Келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг барчаси мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинишининг янада такомиллаштирилиши ва болаларни интеллектуал жиҳатда соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Ўзбекистон фарзандларининг саломатлиги бизнинг эртанги ёруғ кунларимизнинг нишонасидир.

 

Аксауле Тумишова, 

ЎзХДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 30

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими