Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармони айни вақтда қабул қилинган бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилади.

Қайд этиш лозим, Фармон оддий ва равон тилда ёзилган бўлиши билан бир қаторда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ўн бир йўналишга тизимланган ҳолда ёритиб берилганлиги натижасида уни оддий фуқаро ҳам тез англаб етишишига шароит яратилган.

Фармонда, мазкур тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан олти йўналишда тизимланган вазифалар, ўз ўрнида ҳар бир вазифа ижроси юзасидан чора-тадбирлар хам белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ҳам тасдиқланган бўлиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқаришда муҳим қадам ҳисобланади.

Ўз навбатида, Концепцияда белгиланган бир қатор устувор вазифалар Жумладан, “Давлат бошкаруви асослари тўғрисида”ги Конун лойихасида ёритилиши лозим бўлган, яъни ижро этувчи хокимият органлари, шу жумладан, уларнинг таркибий ва худудий булинмаларини ташкил этиш ва тугатишнинг аник мезонлари хамда тартиб-таомилларини жорий килиш бўйича белгиланган нормалар, “Жамоатчилик назорати тугрисида”ги, “Давлат ва хусусий шериклик тугрисида”ги, янги тахрирдаги “Махаллий давлат хокимияти тугрисида”ги, “Инновация фаолияти тугрисида”ги, “Давлат хизматчилари тугрисида’ги ва “Маъмурий тартиб- таомиллар тугрисида”ги Конун лойихаси ҳамда бошка норматив-хукукий хужжатлар лойихаларини тайёрлаш бўйича белгиланган вазифалар Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсадларига муштарак эканлиги унинг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг масъулиятини янада оширмоқда.

Жумладан, Концепцияда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини жорий этишнинг самарали механизмларини, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари ва технопаркларни ташкил этиш орқали яратиш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш соҳасини, шу жумладан, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унга инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларни янада ривожлантиришни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга доир партиямиз дастурий ғояларига мос вазифалар белгиланган. Бу ҳам партиямиз ташаббуси билан кўп йиллик тажриба ва изланишлар асосида ишлаб чиқилиб, ҳозирда кенг жамоатчилик, электоратимиз томонидан чуқур муҳокама қилинаётган “Илмий ва инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маромига етказиш ҳамда уни қабул қилишни жадаллаштиришимизни тақозо этади.

Қолаверса, Концепцияда белгиланган табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни, шу жумладан, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллашни ривожлантиришга доир вазифаларни амалга оширишда “Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомилига етказиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишимиз талаб этилади.

Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш мақсадида давлат хизматини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга қаратилган вазифалар “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда янада фаоллик кўрсатишимиз зарур, албатта.

Энг муҳими, маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши орқали эришиладиган натижалар Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад-вазифларга тўла мос келади.

Жумладан, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси истиқболда инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратиш, уни бюрократиядан холи қилиш ва бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш, жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 59

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими