Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуғани УМИРОВ: Валюта бозорида тенглик таъминланади

Абдуғани УМИРОВ: Валюта бозорида тенглик таъминланади

Мамлакатимизда бугунги кунда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, энг аввало, фуқаролар манфаатларини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Айниқса, сўнгги йилларда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Бироқ амалиётда ташқи савдо қатнашчиларининг маблағларини хорижий валютага конвертация қилишда ортиқча маъмурчиликлар мавжудлиги соҳани ислоҳ этишни тақозо этаётган эди. Бу борадаги муаммоларга биз, депутатлар ҳудудларда бўлганимизда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатларга кўп бор дуч келаётган эдик.

Айтиш жоизки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилишга доир белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришда жорий йилнинг ўтган даврида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони миллий валюта тизимини ислоҳ этишда муҳим қадам бўлди, десак асло янглишмаймиз.

Бинобарин, айни пайтда ушбу ҳужжат билан мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликлар ҳамда валютани тартибга солишда ортиқча маъмурий аралашувларга барҳам берилишига доир амалий саъй-ҳаракатлар бошланди. Хусусан, эндиликда фақатгина бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатадиган валюта бозорини шакллантириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ва сотилиши кафолатланиши назарда тутилди.

Янги амалиётга кўра, юридик шахслар ўз маблағларини банкларда товар, иш ва хизматлар импорти, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган операцияларни амалга ошириш учун чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкин. Ваҳолонки, илгари амалиётда валюта алмаштиришда бир-биридан кескин тафовут қиладиган давлат, бозор ва биржа курслари каби турлари вужудга келганди. Қолаверса, конвертация масаласида айрим тадбиркорлик субъектлари имтиёзга эга бўлган ҳолда бошқа тадбиркорларнинг ушбу масалада турли чекловлар, узоқ муддатли кутишлар ва бошқа сарсонгарчиликларга дуч келиши қатор муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Бундан буён жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида чет эл валютасини эркин сотиб олиши, сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиши мумкин. Шунингдек, аҳоли ўз қўлидаги нақд чет эл валютасини бозор нархида тижорат банкига сотиш учун мурожаат қилганда, тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз қабул қилиниши белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун муайян ишлар амалга оширилди, уларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга оид кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича тўсиқ бўлаётган қатор тартиботлар бекор қилинди. Аммо амалиётда сақланиб келинган валюта тушумини мажбурий сотиш талаби тартиби экспорт фаолиятига салбий таъсир қилаётган эди. Президентимиз Фармони билан мулкчилик шакли ёки экспорт қилинаётган маҳсулот туридан қатъий назар, барча экспортчи ташкилотлар учун бундай тартибнинг бутунлай бекор қилингани экспорт соҳасини рағбатлантиришда адолатли қарор бўлди. Шундан келиб чиқиб, экспортёр корхоналар эндиликда ўзларининг чет эл валютасидаги даромадларини ўз хоҳишига кўра тўлиқ эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Фармонда, шунингдек, валюта сиёсатидаги ислоҳотлар натижасида қисқа муддатли истиқболда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида аниқ манзилли ва шаффоф ижтимоий нафақа ва субсидиялар жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитларини имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали яхшилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилди.

Умуман айтганда, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган мазкур ҳужжат барча ташқи савдо қатнашчиларига адолатлилик тамойили асосида тенг шароитлар яратиши билан аҳамиятлидир. Шу боис, биз халқ вакиллари иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг муҳим шарти ва босқичи сифатида ушбу Фармонни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда унинг самарали ижро этилишида фаол иштирок этамиз.

 

Абдуғани УМИРОВ,  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси. 


Кўришлар сони: 3392

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими