Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жолдасбой АБДИЖАМИЛОВ: Мустақиллик – ҳар бир халқ учун улуғ неъмат, буюк иноят

Жолдасбой АБДИЖАМИЛОВ: Мустақиллик – ҳар бир халқ учун улуғ неъмат, буюк иноят

1991 йил 31 август мамлакатимиз тарихий ютуққа эришган буюк сана. Мустақилликнинг қадр-қимматини чуқур англайдиган халқимиз бу кунни катта шоду хуррамлик билан байрам қилади.   

 Мустақиллик – ўзликни англаш, ўз ота маконининг эгаси бўлиш, ор-номусини баланд тутиш ҳуқуқидир. Мустақиллик – жаҳонда тенглар ичра тенг бўлиш, ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркин ва фаровон яшаш имкониятидир. Президентимизнинг 27 июндаги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига катта тайёргарлик кўрилди ва юқори савияда ўтказилди. Жамиятимиздаги янгиланишларга мувофиқ байрам тадбирлари ҳам янгича шакл ва мазмун касб этди.

Шу ўринда мустақиллигимизга эришиш тарихига назар ташласак, ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охири юртимиз учун ўта мураккаб давр бўлди. Халқимиз мустамлака тазйиқида наинки эркини, балки миллийлигини, тилини, динини, ўзлигини ҳам йўқотиш даражасига келиб қолганди. Тарихимизнинг шундай таҳликали, туб бурилиш пайтида Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбар бўлди. Адолатсиз тузумга қарши мардонавор курашиб, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилди. Ҳали собиқ тузум ҳукмрон пайтда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонни мустақил давлат деб эълон қилди. Ислом Каримов янги ўзбек давлатчилигига асос солди. Ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий дастурлар мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлади. Оқилона ташқи сиёсат, тинчлик ва ҳамкорлик принципи туфайли мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади. Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган эзгу ғоя, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва улкан бунёдкорлик ишлари натижасида аҳоли ҳаёт даражаси изчил юксалди. Ҳуқуқий демократик ислоҳотлар ва маънавиятга эътибор халқимизнинг дунёқарашини, онгу тафаккурини ўзгартирди. Истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олинди. Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент ва Самарқанд шаҳрида биринчи Президентимиз И.Каримов ҳайкали ўрнатилиб, байрам арафасида тантанали очиб берилди.

Бугун тарих сахифаларида  “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, деган тамойилга асосан мамлакатимизни модернизация қилиш, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини ошириш бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бошқарув органлари фаолияти такомиллаштирилди, кўплаб вазирлик ва идоралар қайта ташкил этилди, янги ташкилотлар тузилди. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилга мувофиқ, халқ билан мулоқотнинг замонавий ва самарали тизими йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган ғоя асосида аҳолига кенг имкониятлар бериш, унинг реал даромадларини кўпайтириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янада яхшиланди. Президентимизнинг илк давлат ташрифлари қўшни давлатларга бўлди. Ўзаро рақобат эмас, ҳамкорлик қилиш тамойили иқтисодий имкониятларни кенгайтирди, минтақавий хавфсизлик, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлади.

Шу ўринда сиёсий партияларнингҳам бугин амалга оширилаётган ислоҳатларда роли ошиб бормоқда. Дарҳақиқат, Ватан – азиз. Бизнинг ўзлигимиз, бугунимиз ва келажагимиз Ватан билан чамбарчас боғлиқ. Ота-боболаримизнинг ҳоки, мероси шу заминда. Бугун шу муқаддас диёрда оиламиз, дўстларимиз, касбу коримиз билан бахтлимиз. Келгуси режаларимиз, орзу-умидларимиз яхшиликка йўғрилган. Буларнинг барчаси истиқлол шарофатидан. Давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда. Бу бойликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдиридаги аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бораверади.

Жолдасбай АБДИЖАМИЛОВ, 

ЎзМТДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 5236

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими