Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жуманазар ОТАЖОНОВ: Мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида

Жуманазар ОТАЖОНОВ: Мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида

Шу кунларда юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди, яъни давлатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами кенг нишонланмоқда. Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни узоқ йиллар давом этган мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги ва суверенитети миллий манфаатларни, фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашнинг, мамлакатнинг жаҳон аренасида нуфузини оширишнинг мустаҳкам асоси бўлди. Буюк Йўлбошчимиз ғоят оғир ва таҳликали вазиятда турли қийинчилик ва машаққатларга қарамасдан, тарихан қисқа давр мобайнида Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Иқтисодиёт, жамият ва сиёсатда сифат ўзгаришларрўй берди, ва умуман мамлакатнинг барча ҳаёт жабҳаларида қатор ютуқлар қўлга киритилди. Эришилган натижалар сифатида макроиқтисодий барқарорлик, саноат ишлаб чиқариши ҳажмларининг, инвестициялар ва аҳоли даромадларининг изчил ошишини келтиришимиз мумкин. Ўзбекистонда дунёдаги саноқли давлатлар қаторида сўнги ўн йиллар давомида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мувозанати ҳамда Давлат бюджетининг профицити таъминланмоқда.

Байрам кунлари анъанага кўра республикамизда кўпгина объектларнинг очилиши, фойдаланишга топширилиши бўлиб ўтади. Айниқса, Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барпо этилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг очилиши барча юртдошларимиз каби, биз депутатларни ҳам қалбимизни жунбушга келтирди. Умуман, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш борасида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ишлар устозга ҳурмат, юртга садоқат, ватанпарварлик, халқпарварлик борасида барчамиз учун бир ўрнак, намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Албатта, Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттириш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан таклиф этилган ва кенг жамоатчилик билан атрофлича муҳокамалардан сўнг қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” бугунги кун талаблари шароитида мамлакатимизни янада модернизация қилишда муҳим стратегик ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Стратегияда Ўзбекистонга хос бўлган табиий, тарихий, миллий, демографик ва экологик хусусиятлар ҳар томонлама инобатга олинган. Мазкур Стратегиянинг мақсадларига эришиш учун уни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди. Унинг амалий ижроси доирасида, қисқа давр ичида, жойлардаги ҳақиқий аҳволни атрофлича ва чуқур ўрганиш асосида, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган бир қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, 650 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Умуман олганда, Стратегия олиб борилаётган демократик ислоҳотлар самарасини тубдан ошириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга қаратилган жараёнларда муҳим қадам бўлди. Ушбу жараёнда давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётнинг барча тармоқлари бошқарувида юзаки ва реалликдан узилиб қолган ёндашувларга йўл қўймаслик, уларни комплекс ва мувозанатли ривожланиши бўйича янги усуллар ҳамда самарали тизимларни, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, янги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, шунингдек юқори масъулият ва ташаббускорликка алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Энгмуҳими давлат органларининг манфаатлари эмас, балки инсон манфаатларидир ҳамда улар устувор бўлиши лозим, деган ғоя асосида олиб борилаётган ишлар давлатимизни янада кучли бўлишига хизмат қилмоқда.

Белгиланган мақсадга муваффақиятли эришиш эса мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг фаол иштирокига боғлиқ. Шундай экан, барчамиз ўзимизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, юртимизнинг янада ривожланишига, ҳаётимизнинг бунданда фаровон бўлишига муносиб ҳисса қўшишимиз даркор. Зеро, шундагина бу Юртда тўй устига тўй, байрам устига байрам бўлади.

 

 

Жуманазар АТОЖОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзМТДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 139

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими