Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ватанимиз равнақи йўлида

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ватанимиз равнақи йўлида

Республикамизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, беқиёс ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Айниқса, одамлар билан мулоқот қилиш орқали уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини кафолатлаш, иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар диққат-эътиборда бўлаётир.

Албатта, бу барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди. Жумладан, Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг жорий йил 17 — 24 июль кунларида Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича берган баёнотида Миссия томонидан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланган иқтисодиётни ислоҳ қилишга доир комплекс режалар маъқуллангани, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда барқарор ўсишни таъминлаш қобилиятини сезиларли даражада кучайтириш имконини бериши таъкидлангани эътиборлидир.
Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда давом эттирилаётган изчил саъй-ҳаракатлар иқтисодиёт ва жамият ижтимоий ҳаётини барқарор, мувозанатли ривожлантиришни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминламоқда.
Бу борада мана шу қисқа даврда 20 дан ортиқ қонунлар, Президентнинг 180 дан зиёд фармонлари, 450 дан ортиқ қарорлари қабул қилинди. Уларнинг барчаси давлат ҳокимияти ҳамда бошқарувини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва ижтимоий соҳаларни янада тараққий топтиришга қаратилган.
Шу ўринда саноатни ривожлантиришнинг янги имкониятлари ишга солинаётгани, бунда ҳудудларнинг мавжуд хом ашё ҳамда ресурс салоҳиятидан оқилона фойдаланилаётганини айтиш жоиз. Масалан, жаҳон стандартларига мос, ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган илғор корхоналар сонини кўпайтиришга оид фаол инвестиция сиёсати юритилиши натижасида жорий йилда умумий қиймати 2,4 миллиард долларга тенг 170 та лойиҳа амалга оширилади.
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13339 та лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинди, 2,1 триллион сўмлик кредитлар ўзлаштирилди, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, “Peugeot” ва “Citroёn” бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича корхона барпо қилинмоқда. Эътиборлиси, шу ва бошқа омиллар эвазига фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 84300 та иш ўрни яратилди.
Айни пайтда халқимиз ислоҳотлар самарасини ўз даромадлари ҳамда фаровонлиги изчил ортиб бораётганида, яшаш шароитлари янги даражага кўтарилаётганида кўрмоқда. Уларнинг замонавий уй-жойларга ва сифатли истеъмол товарларига эга бўлишлари билан бирга, малакали таълим олиш ҳамда сифатли тиббий хизматлардан баҳраманд бўлиш каби орзулари рўёбга чиқаяпти.
Мана шундай ислоҳотларни таҳлил қиларканмиз, барча соҳада пухта тизим яратилаётгани, демократик ўзгаришлар янада чуқурлашаётгани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва позицияси янада мустаҳкамланаётгани, энг муҳими, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлаш, унинг фаровонлигини юксалтиришга қаратилган мақсадларга босқичма-босқич эришилаётганлигининг гувоҳи бўламиз.
Айни пайтда биз, депутатлар жорий йилнинг 12 июлида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида илгари сурилган ғоялар ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ўз фаолиятимизни мутлақо янги механизм асосида юритмоқдамиз. Бунда ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мукаммаллаштириш, қонун нормаларини амалга ошириш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш энг муҳим масалалардандир.
Шу билан бирга, айрим камчиликлар ҳамда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишда фаол қатнашишимиз, асосий эътиборни уларнинг келиб чиқиш сабабларига, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларга, уларни бартараф қилиш бўйича ҳукумат, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳокимликлар ва мутасадди идоралар билан биргаликда чора-тадбирлар кўришга ҳамда бу борада парламент назоратини янада кучайтиришга қаратишимиз лозим. Жойларда давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда, айниқса, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган Давлат дастури ижросини таъминлашда бевосита қатнашишимиз, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда ички резерв ва имкониятларни тўла ишга солишда фаолликни янада кучайтиришимиз зарур.
Изчил ислoҳoт ҳамдa янгилaнишлaр жaрaёни ҳaр бир инсoнни aмaлий ишлaргa сaфaрбaр этaди, эл-юртимиз мaнфaaти, oнa Вaтaнимизнинг рaвнaқи вa кeлaжaги йўлида бирлаштиради. Энг муҳими, мустақилликнинг ҳақиқий баҳоси, моҳияти ҳамда аҳамиятини, унинг нақадар азиз ва қадрли эканини намоён этади.

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 3709

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими