Cайт ранги: A A


Депутат фикри

“Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”

“Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида уюшмаган ёшлар вакиллари, маҳалла фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари, ёш тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар: ютуқлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

223032566_940615.jpg

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилди.

Буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бораётганлиги, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлаётганлиги тадбирда эътибор қаратилган асосий масала бўлди.

Тадбир иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, юртимизда иқтисодий соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида охирги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баробарга, аҳолининг реал даромадлари 11 баробарга ошишига эришилди. 2016 йилда мамлакатимиз ЯИМ нинг 56,9 % КБ ва ХТ субъектлари ҳиссасига тўғри келди. 2016 йилда кичик бизнеснинг саноатдаги улуши эса 45 % гача ошишига эришилди. Хозирги кунда иш билан банд аҳолининг 78% мазкур тармоқда меҳнат қилмокда.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга бўлган эътибор, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларининг йилдан-йилга  мустаҳкамлаб борилаётганидадир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари юртимизда мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, эришилган ютуқларни аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиб, “Халк бой бўлса, давлат хам бой ва кудратли бўлади” деган ғояни ҳаётимизда акс эттириш йўлида аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий бизнес ва касаначиликни, томорқа ҳўжалигини ривожлантириш учун янги имконият ва преференциялар яратиб берилаётганлиги, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Хусусан, Президентимизнинг 5.10.2016 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида қабул қилинган ва жорий йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни хусусида тўхталиб ўтдилар. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очиш, тадбиркорлар фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик, бу борадаги ҳуқуқий кафолатларни кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар муҳокамаси қизғин тус олди. Сўнгги йилларда соҳани янада такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган саъйи-ҳаракатлар  самараси ўлароқ аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишга эришилаётгани иштирокчилар томонидан эътироф этилди. Хусусан, охирги ўн ой ичида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳасига оид 23 та Фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тиббиёт соҳасидаги мавжуд айрим камчилик ва муаммолар ўз ечимини топмоқда. Бунда парламент назоратининг йўлга қўйилиши тизимда фаолият юритаётган ходимлар масъулиятининг ошишига хизмат қилмоқда.

Ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга Президент Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ”да иқтисодиётни либераллаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган вазифалар ҳамда уларнинг жорий йилнинг 6 ойидаги ижроси ҳақидаги маълумотлар, истиқболдаги режалар атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда жамоат ташкилотлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар ва ёш тадбиркорлар вакиллари томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Тадбирда ижтимоий соҳаларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг билдирган таклифлари ва мулоҳазалари тингланди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида, савол-жавоблар ва ўзаро бахс-мунозаралар асосида ўтди. 


Кўришлар сони: 622

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими