Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуғаффор Қирғизбоев: Зиёлилар жамиятда кечаётган ўзгаришлардан ортда қолмаслиги керак

Абдуғаффор Қирғизбоев: Зиёлилар жамиятда кечаётган ўзгаришлардан ортда қолмаслиги керак

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтариш мақсадида муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган.


Айни пайтда ушбу йўналишда амалий ҳаракатлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Чунончи, маънавий ҳаётимизни янада ривожлантириш борасида кейинги пайтда бир қанча муҳим ҳужжатлар, жумладан, китобхонлик маданиятини ошириш, маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш, ҳудудларда улуғ санъаткорларимиз номи билан аталадиган ижодий мактаб ва марказлар ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва фармойишлар қабул қилингани фикримиз далилидир. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда шулар ҳақида батафсил тўхталиб, адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини таъкидлади. 

Дарҳақиқат, инсонларни эзгуликка етаклаш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишларини таъминлашда ижод аҳлининг алоҳида ўрни бор, десак, асло янглишмаган бўламиз. Мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилаётган спектакллар, яратилаётган кино ва бадиий асарлар, шеърлар, бебаҳо санъат асарларининг барчаси навқирон авлоднинг маънан етук бўлиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида муҳим аҳамиятга эга. Бироқ давлатимиз раҳбари қайд этганидек, яратилаётган асарлар, фильм ва спектакллар, кўргазма ҳамда концерт дастурларига принципиал ва малакали баҳо бериш, матбуотда холис ҳамда ҳаққоний рецензиялар, хулосалар билдириш тобора камёб ҳодисага айланиб бормоқда. Бунинг учун маданий ҳаётимизда соғлом танқид, баҳс ва тортишув бўлиши, адабий-бадиий жараёнларда кўзга ташланаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳар томонлама асосланган амалий таклифлар ишлаб чиқиш зарур. Буларнинг барчаси, айтиш мумкинки, ижодий ташкилотлар -фаолиятини янада самарали ташкил этишда катта ўрин тутади.

Мажлисда яна бир муҳим масала — ижод аҳли ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича мавжуд ҳуқуқий-норматив базани такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техника салоҳиятини мустаҳкамлаш, ижод аҳлининг машаққатли меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ислоҳ қилишга жиддий эътибор қаратилди.  Бу миллатимиз учун, мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим жараёндир. Адабиётимиз, матбуотимиз ва санъатимиз бугун жамиятимизда кечаётган ислоҳотларда ортда қолмасдан, аксинча, бир қадам олдинда фаолият юритиши мақсадга мувофиқдир. 

Ўз навбатида, биз, депутатлар жойларда аҳоли билан мулоқотларда, ёшлар билан учрашувларда Президентимиз маърузаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришимиз, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, чунончи, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари фикрларини инобатга олишимиз, айниқса, юксак савияли фильмлар ишлаб чиқиш, сифатли асарларни чоп этиш, ОАВда таҳлилий материалларни янада кўпайтириш, Ватанимиз тарихининг бадиий солномасини яратишда мавжуд имкониятларни ишга солишимиз ҳаётий заруратдир. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар, шак-шубҳасиз, мамлакатимизда адабиёт ва санъатни, театр ва кинони ривожлантиришга, ёш истеъдод эгаларини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 3228

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими