Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ: Кино - саноатми, синоатми, санъатми, ё бизнесми?!

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ: Кино - саноатми, синоатми, санъатми, ё бизнесми?!

Даҳақиқат, бугунги кунда кино санъати инсон онги ва тафаккурига, жамият ҳаётига кучли таъсир кўрсатувчи восита сифатида қаралмоқда, унинг миллий маънавиятимизни юксалтиришга, маданиятимизнинг ривожланишига хизмат қиладиган тарбия воситаси даражасига олиб чиқишга имкониятлар яратилмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эркин демократик жамият барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ўзгариш ва ютуқларни, миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳиятини кино санъати воситасида бадиий акс эттириш, кинематография соҳасининг халқимиз ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, ғоявий-бадиий савиясини ошириш, уни ҳозирги замон талаблари асосида янада такомиллаштириш, экранда замон қаҳрамонларини акс эттириш масалалари давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Мустақиллик йилларида ўзбек кинематографиясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари”  мавзусида ўтказилган семинарда кинематография соҳасидаги муаммолар ҳақида бир қатор кино олами вакиллари таъкидлаб ўтган эди. Шунда қўмита томонидан қандай чоралар кўриш мумкинлиги, нима таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида бош қотирган эдик. Республикада кинематография фаолияти янги босқичга олиб чиқилганлиги, кино санъатининг бугунги ривожланиш босқичи муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида олиб борилаётганлиги эътироф этилгани билан, амалиётдаги муаммоларни ҳал этишга ҳуқуқий хужжатларнинг тарқоқлиги муаммони ечимига салбий таъсир кўрсатар эди.

 Бугунги кунда йилига 15 та бадиий фильм, 40 қисмдан иборат 20 та ҳужжатли ва илмий-оммабоп, 10 та мультипликацион кинофильм ва 60 соатлик маънавий-маърифий, ўқув-услубий видеофильмлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлсада, тўлақонли бажарилаяптими деган савол кўпчиликни ўйлантириб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан миллий кино махсулотларини яратишнинг йиллик хажмлари аниқ белгилаб берилди. Унга кўра Давлат буюртмаси асосида 2018 йилда 20 та, 2020 йилдан бошлаб эса йилига 30 та тўлиқ метражли бадиий фильмлар яратилиши белгиланди. Шу билан бирга миллий мультипликация, илмий-оммамоб ва ўқув услубий, тарбиявий руҳдаги фильмлар яратилади.  

Шу билан бирга Қарорда кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантиришдаги ўрни, энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш, соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттириш,  истиқлол йилларида миллий кинематографияни ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширилган кенг кўламли чора тадбирлар,  тарихимиз ва  бугунги ҳаётимиз билан  боғлиқ турли мавзулар ёритилган ўзбек киноларининг нуфузли халқаро фестиваллардаги муваффақиятли  иштироки масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги тузилма Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу кино ижодкорларининг, кинематография соҳасида фаолият юритаётган кўплаб режжисёрлар, сценаристларнинг орзуси эди. Эътироф этиш керак, қарор билан кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимида имониятлардан тўлақонли фойдаланилмаётган жиҳатлар, айрим муаммоларнинг ўз ечими топилди.   Айниқса, замонавий қаҳрамон образини яратиш,  олий таълим муассасаларида кадрларни, миллий кинодраматург ва режиссёрлар тайёрлаш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни янада кенгайтириш масалаларида ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга кенг йўл очилди.  Шунингдек, киномахсулот ишлаб чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ва нодавлат киностудияларни ташкил этиш, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, тарқатиш, реализация қилиш масалаларининг ҳуқуқий негизи бир нечта норматив-ҳуқуқий хужжатларда акс эттирилганлиги ҳам “киночилар”нинг ижодига соя бўлиб келаётган эди. Мазкур қарор билан миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг қабул қилиниши, Ўзбеккино ташкилотининг худудий бўлинмаларининг ташкил этилиши кинематографияни тизимли ривожлантиришга асос бўлади.

Таъкидлаш жойизки, мазкур Қарор кинематография соҳасини ҳуқуқий асосининг муҳим масалалари қаторида соҳани тартибга солишнинг ягона қонунчилигини яратишга катта имкониятлар йўлини очиб берди.  Белгиланган чора тадбирлар дастурини кенг муҳокама қилиш, ўрганиш қонун ижодкорлиги,  қонунчилик имкониятларига кенг йўл очиб берди. Бунда соҳага оид қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш, унда миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш юзасидан амалий таклифлар билдирилдишга асос бўлди.  Жумладан, қўмита томонидан Қарорга асосан соҳадаги ҳуқуқий база инвентаризация қилинади.  Ҳуқуқий муносабатлар, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланишда  ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш масалалари ўрганиб чиқилади. Шу билан бирга Қарор соҳани ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона қонунчилигини яратишга, кинематография соҳасида  давлат сиёсатини юритишга асос бўлади.

Шуҳрат Турсунбаев, 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.


Кўришлар сони: 4382

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.12.2017
Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди

Президент Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси...

13.12.2017
Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжати депутатлар диққат марказида

Шу йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажли...

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

Тадбирлар тақвими