Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Козим ТОЖИЕВ: Миллий кино санъати ривожида муҳим қадам

Козим ТОЖИЕВ: Миллий кино санъати ривожида муҳим қадам

Миллий кино санъати инсон онги ва тафаккурига, жа­мият ҳаётига қолаверса, ҳалқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг ички дунёси, маънавиятига кучли таъсир кўрсатувчи муҳим воситалардан бири ҳисобланади.  Ёш авлодни ватанпарварлик, ота-онага ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашда ҳамда миллий маънавиятимизни юксалтириш, одамларнинг дунёқарашини кенгайтиришда кино санъати муҳим ўрин тутади.

Бундай муҳим соҳага Президентимизнинг яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, миллий кино санъатида эришилган ютуқлар билан бир қаторда соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатаётган кўплаб омиллар борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Шунга кўра, ушбу учрашувда миллий кино санъати ривожи учун муҳим вазифаларни бегилаб берадиган ҳужжат тайёрланаётганлиги ҳам айтиб ўтилган эди.

Шундан келиб чиқиб, айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 7 август куни имзоланган “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда узоқ тарихга эга ва ўзига хос тарраққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек кино санъати ривожи учун улкан имкониятлар эшигини очиб берадиган ҳужжат бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур қарорнинг таъкидлаш зарур бўлган жиҳатларидан яна бири соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ижодкор ва мутахассилар, ёайниқса ёш кино ижодкорлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу муҳим ҳужжат энг аввало соҳа вакиллари олдига  кинематография соҳасини халқимиз ҳаётида, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, ғоявий-бадиий савиясини ошириш, уни ҳозирги замон талаблари асосида янада такомиллаштириш каби бир қатор устувор вазифаларини белгилаб берди.

Хусусан, “Ўзбеккино” миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан, миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари белгилаб берилди.

Шунингдек, миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекикино” Миллий агентлиги ҳузурида миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Яна бир муҳим вазифалардан бири, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан билдирилган таклифлар асосида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар бунёд этилишидир.

Қарорда таъкидланганидек, минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар кинофильмлар намойишини самарали ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларга маданий хизмат кўрсатиш учун шароит яратилишида муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, қарорда белгиланган кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, ёш истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорлари малакасини ошириш, уларнинг етакчи хорижий таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишига қаратилган вазифаларнинг белгиланганлиги соҳа ривожи учун катта қадам бўлади.

Шу билан биргаликда, таъкидлаш жоизки мазкур қарор мазмун-моҳияти билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларида, қолверса сайловолди дастурида белгиланган вазифалар билан уйғун ва ҳамонгаҳдир.

Хусусан, партиямиз сайловолди дастурида   халқимиз маданияти ва санъати ютуқларини халқаро майдонда кенг миқёсда тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг фаолиятига бағишланган кино асарларни яратиш ва уларни дунё жамоатчилиги диққат-эътиборига етказиш, шунингдек ёшларга маънавий ибрат бўладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган фаол замондошларимизнинг бадиий образларини яратиш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, партиямизнинг ушбу йўналишда белгиланган вазифаларни амалга оширишда Юртбошимизнинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасида қабул қилинган қарори дастури амал бўлиб хизмат қилади партиямиз фаоллари ҳамда фракциямиз аъзоларининг зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди.

Ишончимиз комил, мазкур қарор келгусида ёшлар маънавиятини, тафаккури ва бадиий дидини янада юксалтириш, уларни эзгу ишлар сари даъват этишда ҳар томонлама ибрат бўлишга арзигулик миллий ва замонавий қаҳрамонлар сиймоси акс эттирилган экран асарларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Козим ТОЖИЕВ,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 2651

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

Тадбирлар тақвими