Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ногиронларнинг ижтимоий химоясининг янгича тизими яратилди

Ногиронларнинг ижтимоий химоясининг янгича тизими яратилди

Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатлари, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалишига замин яратмоқда. Бу ўз навбатида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган имкониятларини кенгайтирмоқда. Яъни иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида ижтимоий соҳада қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ўзида мамлакатимизнинг миллий хусусиятлари акс эттиб қолмай, балки халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳам асосланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилган.

Куни кеча Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши билан мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш янгича тизими яратилгани кўришимиз мумкин. Бу эса аҳолимизнинг имконияти чекланган қатлами учун шарт-шароитларни янгилашга ва яхшилашга катта имконият яратади. Албатта, бу кутилган ҳужжат вақтида қабул қилинди. Ҳужжатга асосан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган, бу эса Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадларига тўлиқ мос келади.

Мазкур фармойишга асосан Ўзбекистон ХДП электорати хисобланган имконияти чекланган қатламдаги аҳолининг бир қанча ўз ечимини кутаётган масалаларига ўз ечими топилди.

Мазкур фармойишга асосан мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни етарли эътибор беримаганлиги, шу билан бирга туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кутилган натижани бермаганлиги кўрстиб ўтилган. Биргина жорий йил 1 январь ҳолатига 650 284 нафар шахс ногирон деб топилиб, уларнинг 84 908 нафарини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил этгани, уларга ҳар йили Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм миқдорида пенсия ва нафақалар тўланади.

Бугун мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш бўйича маънавий ва соғлом жамиятни шакллантиришнинг қонуний ҳамда иқтисодий асосларини яратиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш, уларга шарт–шароит яратиш долзарб хисобланади.

Фармойишга асосан ногиронларни ҳисобга олишнинг комплекс тизими, ногиронларга имтиёзли шартларда бериладиган дори воситалари ва ортопедия буюмларининг ягона электрон ҳисоботи ҳамда ушбу соҳада шаффофликнинг аҳволини мониторинг қилиш ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ногиронларнинг кириши учун аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришга, ногиронларнинг спорт, маданият, таълим ва бўш вақтини мазмунли ўтказадиган бошқа ижтимоий объектлардан эркин фойдаланиши, имконияти чекланган болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказадиган махсус жойларни ташкил этиш, транспорт воситаларида юришга имконият яратиш кўрсатиб ўтилган.

Жорий йилнинг 12 июл куни Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари ҳамда видеоселектор орқали маҳаллий Кенгаш депутатлари ва сиёсий партияларнинг фаоллари билан ўтказилган учрашувда партия томонидан ногиронларни, инвалидлар коляскалари билан таъминлаш, уларнинг турар-жой ва маъмурий биноларга кириб-чиқиши, метро ва автобуслардан бемалол фойдаланиши учун пандуслар ва платформалар қуриш каби масалаларни талаб ва эҳтиёжлари жиҳатидан алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўтарилган. “

Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида фармойишга мувофиқ, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилади.

Комиссиянинг асосий вазифалари ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация ва таҳлил қилиш; ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳолатини, уларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш ҳуқуқлари амалга оширилишини, шунингдек, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини танқидий ўрганиш; ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни, шунингдек, тиббий-малакавий комиссиялар ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, тартиб-таомилларни ўтказишни соддалаштириш ва уларнинг муддатларини қисқартириш мақсадида қайта кўриб чиқиш, ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш бўйича, биринчи навбатда, ногиронларни иш билан таъминлашга қаратилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш, ногиронлар учун протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва техник янгилаш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўрганишлар ўтказиш, ногиронларнинг жамоат транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш белгиланган.

Бу эса янгича руҳда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқимизни, айниқса, партиямиз электорати бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари манфаатларига ҳар томонлама мос келаётганини алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва Ногиронлар жамияти фаоллари куни кеча хамкорлик учрашувини ўтказиб, фармойишда Комиссияга юклатилган вазифаларни хамкорликда амалга оширишда ҳамда соҳадаги қонунчиликга таклифлар тайёрлаш келишиб олинди.

Албатта, Фармойишда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштиришга, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга, пировард натижада ногиронлар тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастуримиздан келиб чиқиб, ижтимоий соҳани ислоҳ этишда ва юкланган катта масъулият хис этган ҳолда, ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки асосий ижрочиси бўлишга, бошқаларга намуна кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

А.УМАРАЛИЕВ,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 3169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

Тадбирлар тақвими