Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёшлар келажаги бугунги авлод қўлида

Ёшлар келажаги бугунги авлод қўлида

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирда қабул қилинганига хали бир йил бўлмасданоқ, Давлат Раҳбарининг ташаббуси билан ёшларга оид сиёсатни ташкил этишда бир қатор ташаббуслар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида ҳам фан арбоблари билан бўлган биринчи учрашувида ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда илм фаннинг ўрнини белгилаб берди. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатимиз истиқболи учун маъсулиятни, давлат ва жамият сиёсатини ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ташаббускор ёшларни тарбиялашда фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ёшлар ташкилотининг, парламентнинг ўрни қандай бўлиш кераклигини айнан давлат раҳбарининг ўзи кўрсатиб берди. Очиғини айтиш керак, бундай креатив ташаббуслар барча соҳа вокилларини, ҳатто илгари ёшлар масаласи билан умуман шуғулланмайдиган фуқаролар ва ташкилотларни ҳам жонлантирди. Эндиликда эса, ёшларнинг мавзуси ижтимоий ҳаётимизнинг мазмунига айланди.

Куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ёшлар сиёсатининг аҳамиятини белгилаб берди. Хусусан, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаш такомиллаштиришга доир комплекс чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарор иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий соҳалардаги ислоҳатларда бевосита ёшларни ўрнини белгилаш, бундан буён ҳар бир соҳада ёшлар йўналиши, ёшлар сиёсати устуворликларига эътибор бериш зарурлигини кўрсатиб берди. Қарор билан комплекс чора тадбирлар дастурининг қабул қилиниши ёшларга оид давлат сиёсатининг доимийлигини, давомийлигини таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга унда белгиланган вазифалар тизимли ва изчил ижро этилишини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Энг асосийси, Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш механизмлари, маъсуллар ва аниқ муддатлар белгиланди. Масалан, давлат органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро тизимли ҳамкорликни ташкил этиш учун жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бу ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини, қўшма қарорларини имзолайди. Бу ташкилотлар қаторига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳам киритилган бўлиб, депутатларнинг ёшлар масалалари билан шуғулланишга кенг имкониятлар яратилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар клуби”ни ташкил этиш белгиланди. Шу билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раҳбарияти ва депутатларнинг қонунчиликни такомиллаштириш, ёшларнинг қонунчилик ташаббусларини қўллаб қувватлаш бўйича ҳар ойда камида бир марта ёшлар вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиш тизими жорий этилади. Бунинг учун Қонунчилик палатасида доимий равишда ёшлар масалаларини ўрганиб борувчи комиссия тузиш белгиланди. Бу борада Дастур ижросини таъминлашда бугунги кунда Қонунчилик палатасида тажрибали депутатлар ва ёш депутатлардан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилиб, комиссия фаолиятини йўлга қўйиш, “Ёшлар клуби”ни ташкилий ҳуқуқий шаллларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга ёшларни, айниқса фаол ва иқтидорли ёшларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига эркин кириб чиқиш, қонун лойиҳаларини муҳокамасида фаол иштирок этиш учун шарт шароитлар яратилмоқда. Бунга биргина мисол, куни кеча депутатлар муҳокамасига киритилган 20 тага яқин қонун лойиҳаларининг муҳокамасида 50-60 нафар фаол ёшлар вакиллари иштирок этди. Айниқса, Қонунчилик тарихида биринчи бор тадбиркорларни ҳимоя қилувчи янги институт ташкил этилганлиги муносабати билан қабул қилинган бизнесамбуцман тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамасида ёшлар вакилларининг иштирок этиши ёш тадбиркорларни шижоятини, ташаббусларини янада ортишига муҳим омил бўлди. Қонунчилик палатасида фаол ёшларни қамраб олиш билан бирга сиёсий партиялар ва уларнинг парламентдаги фракцияларининг уюшмаган ёшлар билан тизимли ишлаш, уларни ижтимоий фаолликка олиб чиқиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Мухтасар айтганда, биз депутатлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг нафақат Марказий Кенгаши балки жойлардаги унинг бўлинмалари, ўз сайлов округимиздаги ёшлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва Дастур ижросини таъминлашда қонунчиликни такомиллаштириш, янги лойиҳалар устида ишлашимиз зарур бўлади.

Зеро, ёшлар келажагини бугунги авлод белгилаб беради.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари

қўмитаси раиси ўринбосари.


Кўришлар сони: 6061

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими