Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Маънавиятимизни ривожлантириш – келажак пойдевори

Маънавиятимизни ривожлантириш – келажак пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувдаги “адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” деб номланган маърузаси халқимиз, биринчи навбатда халқимизнинг зиёлилари томонидан қизғин кутиб олинди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимизнинг қадриятлари ҳам қайтариб берилди. Маънавий эврилиш жараёнлари унга тарихи, тили, дини билан биргаликда маънавиятини ҳам қайтариб берди.

Улуғ алломалари, буюк мутафаккирлари томонидан яратилган бой маданий меросимиз бўлган илмий, бадиий асарларни ўқиш, ўрганиш, дунёга танитиш имкониятлари яратилди.

Бу борадаги ишлар ҳозирги вақтда кенг қулоч ёймоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясисини амалга ошириш доирасида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкилга киришилди. Алломаларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, қадимий қўлёзма манбаларини сақлаш, тадқиқ қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Тошкент шаҳрида Адиблар хиёбони бунёд этилаётгани, жойларда ёзувчи ва шоирларимизнинг номларини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, ёшлар ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар адабиёт, маданият ва санъатимизга бўлган эътибор намунасидир.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари маърузасида таъкидланганидек, ҳозирги кунда маданият ва санъат аҳлида фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи етишмаётгани ҳам бор гап. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, бунёдкорлик ишлари, қолаверса, тарихимиз, улуғ алломаларимиз ҳақида бадиий фильмлар яратиш, уларни театр саҳнасига олиб чиқиш, уларнинг портретларини яратиш борасида сусткашликлар мавжудлиги аниқ мисолларда кўрсатиб берилдики, бу ижодкорларимизга халқимизнинг ўзига хос талаблари деб айтсак адашмаган бўламиз.

Президент томонидан яқин 15-20 йилдан кейин Ўзбекситоннинг маданий ривожланиши қандай бўлади деган саволи ҳаммамизни ўйлантирди. Дарҳақиқат, биз келажагимизни ўйласак, болаларимизнинг тақдирини ўйласак, биринчи навбатда мана шу саволга жавоб топишимиз зарур бўлади.

Халқимизнинг асрлар давомида йиғилган ва сайқалланиб келаётган маданий меросини сақлаб қолиш ва давом эттириш бизнинг ўзлигимизни сақлаб қолиш асосини ташкил этади.

Шу маънода ижодий уюшмалар ўз фаолиятларини танқидий таҳлил қилиш, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришлари бунда муҳим аҳамият касб этиши ҳақидаги фикрларни қўллаб-қувватлашимиз зарур.

Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шартлиги ҳақидаги фикри бизни ўйлантириши, бу бизнинг ўзимиз учун кераклигини тушунимиз лозим. Чунки улуғ мутафаккиримиз таъкидлаганидек, бу масала биз учун ҳақиқатан ҳам ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир.

Соҳанинг ҳуқуқий асослари бугунки кун талаблари жавоб бермаслиги, уни такомиллаштириш зарурияти ҳақидаги фикрлар биз қонун ижодкорларига катта масъулият юклайди.

 

Урал Хаитов,

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 156

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2017
Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги...

15.08.2017
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб...

14.08.2017
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  ...

Тадбирлар тақвими