Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ижодкорлар — маънавиятимиз яратувчилари

Ижодкорлар — маънавиятимиз яратувчилари

Президентимизнинг куни кеча мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувдаги “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузаси нафақат мамлакатимиздаги ижодкор зиёлилар балки бутун халқимиз қалбига ўзгача руҳият бахш этди.

Бу каби учрашувлар орқали шунга амин бўлаяпмизки, давлатимиз қайси соҳа вакиллари билан учрашмасин эришилган ютуқлар, баландпарвоз гапларни четга суриб қўйиб, йиғилиб қолган камчилик ва муаммолар ҳақида соҳа эгалари билан фикр алмашиб, уларни бартараф қилишнинг йўлларини, истиқболдаги вазифаларни белгилаб бермоқдалар. Энг муҳими бу каби учрашувлар фақат танқид қилиш руҳида эмас балки соҳа вакилларини ўйлантираётган муаммоларга ҳам ечим топиш, уларга янада кенг имкониятлар яратиши билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юртимиз ижодкорлари билан учрашув ҳам худди шу руҳда бўлиб ўтди. Унда маданиятимиз ва санъатимизнинг ривожланиш жараёнлари, бу борадаги ижобий тенденциялар билан бирга, айрим салбий ҳолатлар, уларнинг жамият ҳаётига таъсири холисона ва танқидий баҳоланиб, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича фикр юритилди. Ижодий уюшмалар, Маданият вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги бирлашма ва ташкилотлар фаолияти чуқур таҳлил этилди. Ижодкор зиёлиларнинг бугунги кунда жамият ҳаёти, ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва вазифаси ҳақида муҳим ва долзарб фикрлар баён қилинди.

Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, Президентимиз қайси вилоятга ташриф буюрмасин шу ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа ва таклифларни илгари суриш баробарида ҳудудда камол топган буюк адиблар, шоирлар, санъаткор ва уламоларнинг мактабини яратиш, уларга ёдгорлик ўрнатиш, марказлар ташкил этиш ва шу орқали халқимизнинг маънавиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Бўлиб ўтган учрашувда ҳам яна бир бор мамлакатимиздаги маданият, адабиёт, санъат дарғаларининг ижоди, айниқса, ёш авлоднинг маънавий камолотида тутган ўрни юксак эканлиги эътироф этилди. Бу албатта, маданият ва санъат аҳлини янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланишга руҳлантиргани шубҳасиз.

Шу билан бирга, Президентимиз томонидан ёш шоир ва адиблар, актёр, рассом ва қўшиқчилар, журналистларнинг истеъдодини юзага чиқариш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча шароитларни яратиб бериш борасида илгари сурган таклифлари мамлакатимиз ёшларининг мазкур соҳага ўзларини бағишлашига катта рағбат бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қолаверса, бу глобаллашув шароитидаги ёшларнинг маънавий онггига турли салбий таъсирларнинг олдини олишда, уларда иммунитетни мустаҳкамлашга ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айниқса, Президентимиз очиқ ва самимий мулоқотнинг аҳамияти, мантиқий натижаси ҳақида сўз юритиб, “Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”, деган фикрлари шу муқаддас диёрни Ватаним деб биладиган барча юртдошларимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантириб, барчамизнинг қалбимиздаги фахр-ифтихор туйғуларини кучайтирди.

Ушбу маърузадан халқ вакили сифатида олган хулосам шуки, Президентимизнинг ушбу маърузаси мазмун-моҳиятини оддий одамлар билан учрашувларда чуқур тушунтириш, халқимизнинг санъатга, адабиётга, ижодга бўлган қизиқишини янада ошириш асосий вазифаларимиздан бири бўлмоғи лозим. Зеро, тинчлик, фаровонлик барқарор бўлган юртдагина баралла ижод қилиш ва унинг завқини туйиш, ундан баҳраманд бўлиш мумкин.

Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 1717

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими