Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ЯКУБОВ: Парламент ва сиёсий партиялар фаолиятида янги босқич

Шуҳрат ЯКУБОВ: Парламент ва сиёсий партиялар фаолиятида янги босқич

12 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламент аъзолари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувдаги маърузаси бизни яна бир бор ўз фаолиятимизни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилишга, халқ ишончини қозониш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришга ундади.

Ушбу учрашув Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини оширишга доир устувор вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида парламент аъзоларининг қонун ижодкорлиги, назорат таҳлил ва халқ билан чуқур мулоқот ўрнатиши бўйича йўлга қўйилган амалиётнинг ўтган даврдаги натижаларига баҳо берар экан, бу борада йўл қўйилган камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятлар ҳақида тўхталди.

Ҳақиқатдан ҳам қонунчилигимизда парламентга, сиёсий партияларга, депутатларимизга ўз фаолиятини самарали олиб бориш учун кўплаб ваколатлар берилган бўлишига қарамай ундан самарали фойдалана олмаяпмиз. Айниқса, депутат сўрови институтдан депутатлар ўз вақтида тўғри фойдалана олмаяпмиз. Президентимиз бу борада депутат сўровларига жавоб бермаслик ҳолатларига нисбатан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, маърузада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг қонунчилик борасидаги ташаббуслари етарли эмаслиги, ўзи сайланган сиёсий партия ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан алоқалари сустлиги тўғрисида билдирилган ўринли эътирозлардан ҳам хулоса чиқардик.

Шу билан бирга, Президентимизнинг сиёсий партиялар ва Парламент фаолияти бўйича илгари сурган бир қатор таклифлари бизни жуда руҳлантирди. Жумладан, Қонунчилик палатасида ўзининг бир неча йиллик фидокорона меҳнати билан сайловчилар ишончини қозониб келаётган депутатларнинг тажрибасини оммалаштириш, уларни ёш депутатларга ибрат қилиб кўрсатиш мақсадида “Фахрий депутат” мақомини жорий этиш бўйича илгари сурилган таклиф биз учун катта рағбат бўлди.

Умуман, давлатимиз раҳбари билан навбатдаги учрашув ҳамда унда илгари сурилган дастуриламал таклифлар сиёсий партиялар ва Парламент фаолиятини тубдан ўзгартиришга ҳамда ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга асос бўлишига аминмиз.

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 5824

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...

Тадбирлар тақвими