Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Элдор ТУЛЯКОВ: Хориждаги ёшлар билан ишлаш — кечиктириб бўлмайдиган вазифа

Элдор ТУЛЯКОВ: Хориждаги ёшлар билан ишлаш — кечиктириб бўлмайдиган вазифа

Сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари”нинг фаолияти, афсуски, қониқарли, деб бўлмайди. Қайси сиёсий партия ёшлар билан яқиндан, бевосита иш олиб боряпти? Уларнинг дарду ташвишларини ечишга интиляпти? Партияларнинг бу борада аниқ чора-тадбирлар режаси, керак бўлса, стратегияси борми? Бор бўлса, нега натижаси кўзга ташланмаяпти? 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ўртага ташланган, айтиш мумкинки, жуда долзарб бўлган мазкур масалаларга бепарволик билан ёндашиш асло мумкин эмас. Айниқса, чет эллардаги ёшлар билан ишлаш масаласи ҳақида гапирадиган бўлсак, афсуски, Олий Мажлис палаталари ҳам, сиёсий партиялар ҳам бу масаланинг яқинига ҳам келгани йўқ. Холбуки, хорижий мамлакатларда юрган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз, Ўзбекистон фуқароси эканини барчамиз, авваламбор, депутатлар унутмаслиги керак, деб таъкидлади мамлакат раҳбари ўз маърузасида.

Дарҳақиқат, бугун хорижий мамлакатларда мусофирчиликда турли хил сабабларга кўра юрган ёшларимизнинг кўпчилиги яхши ташвишда, яъни илм излаб, турли олийгоҳларда таҳсил олишаётгани, бир қатор нуфузли ташкилотларда ўз малакаларини ошираётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Қувонарлиси, айни мана шу ёшларимиз халқимиз, миллатимизнинг қадимий урф-одатларию, анъаналарини хорижий мамлакатларда кенг намойиш этиб келмоқда. Масала шундаки, Германиянинг, ҳаттоки Европанинг бир қатор мамлакатларидан миллий байрамларимизни нишонлаш учун бир жойга йиғилган ёшларимиз миллий либосларимиз ҳамда маданиятимизни акс эттирувчи кўргазмали материалларни топишда муаммоларга дуч келаётганини кузатиш мумкин. Шу боис, биз, депутатлар тегишли ташкилотлар, жумладан, Маданият, Ташқи ишлар вазирликлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” каби ташкилотларни бирлаштириб, шу каби камчиликларнинг ижобий ҳал этилишига кўмакдош бўлишимиз лозим. Бу эса ёшларимизнинг урф-одатларимиз, анъаналаримизга бўлган ҳурматларига давлат томонидан ҳам эътибор қаратилаётганини кўрсатиш имконини беради.

Айнан хорижий мамлакатларда юрган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларга кўмак бериш мақсадида тегишли вазирлик ва ташкилот вакилларининг хорижий мамлакатлардаги ёшларимиз билан ҳам учрашувларини ташкил этиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бу борада, албатта, мамлакатимизда барча зарур шарт-шароит яратилган. Хусусан, мамлакатимизнинг ўз ҳаво йўлларига эгалиги, ундан ташқари 46 тадан ортиқ хорижий мамлакатларда ўз элчихона ва консуллик идораларимизнинг мавжудлиги мазкур тадбирларни юқори даражада ташкил этиш имконини беради. Бундай мулоқотлар нафақат уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашга таъсир қилади, балки кўнглини кўтаришга, мамлакатимизга, давлат идораларига нисбатан ишончи ортишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишбилармонлик, инвестицион муҳитни янада яхшилаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳиятини тўғри етказиш ва шундан сўнг улардан бу соҳада тарғиботчи сифатида фойдаланиш имконини ҳам беради. Бу эса хорижий мамлакатлардаги ёшларимизнинг чет эллардаги ваколатхоналаримиздаги ходимлар сонидан бир мунча устун келишини инобатга оладиган бўлсак, ўз маҳсулини беришини ишонч билан айтиш мумкин.

Ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштирок этишлари, ташаббускор бўлишлари мақсадга мувофиқдир. Бу борада Президентимиз олдимизга қатъий талабларни қўйди. Таъкидлаб ўтилганидек, агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши, шубҳасиз.  Шундай экан, улар билан ишлаш фаолиятимизнинг муҳим йўналиши, кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиши ҳаётий заруратдир.

Элдор ТУЛЯКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 84

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

Тадбирлар тақвими