Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана ХУДОЁРОВА: Мурожаатларнинг электрон шаклга ўтиши самара бермоқда

Гулшана ХУДОЁРОВА: Мурожаатларнинг электрон шаклга ўтиши самара бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддима қисмида Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига содиқлиги, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш каби устувор мақсадлар белгиланган.

Шунга кўра, Конституцияда фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи муҳим конституциявий ҳуқуқлари сифатида эътироф этилди. Хусусан, Конституциянинг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги қатъий белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишда 2014 йил 3 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун муҳим ҳисобланади.

Қонунни янги таҳрирда қабул қилишда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари инобатга олиниб, амалиётдаги мавжуд камчиликларга барҳам берилиб, уларнинг давлат органларига мурожаат этишга бўлган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари қонун билан тўлиқ кафолатланди. Жумладан, Қонуннинг 4-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат қилишда оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда мурожаатнинг самарали шакллардан бири сифатида электрон мурожаатларни айтишимиз мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига аҳборот ва коммуникация технологиялари шиддат билан кириб келмоқда. Бу борада, 2015 йилда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунни қабул қилдик. Унга асосан эндиликда, барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари вакилларига ўзларининг хизматларини ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш масъулияти юклатилди. Бу эса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу давлат хизматлардан фойдаланишда уларга электрон шаклдаги мурожаатларни бевосита давлат органи расмий веб  - сайтига ёки интерактив давлат хизматлари портали орқали йўллаш имкониятига эга бўлишди.

Маълумки, электрон давлат хизматлари кўрсатиш бутун мамлакат ҳудудида ариза берувчилар учун электрон ҳукумат доирасида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш имкониятларини яратиш; ариза берувчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда давлат бошқаруви тизимида «ягона дарча» принципини жорий қилиш; давлат хизматлари кўрсатишнинг ошкора ва умумфойдаланадиган механизмларини яратиш, уларни кўрсатиш муддатларини қискартириш ва ижро этиш тартибини марказлаштирилган ҳолда назорат қилиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш; давлат хизматларини олишда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг харажатларини қисқартиришга йуналтирилган

Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ электрон мурожаатларни амалга оширишда уларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим бўлади.

Унга кўра, жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.

Мурожаатларни тартибга солишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ҳам қабул қилинган. Жумладан, электрон тартибдаги мурожаатларни амалга оширишда “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунга асосан масофадан исталган вақтда ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органининг веб - сайтига мурожаатларни амалга ошириш мумкин. Хусусан, қонуннинг 3–моддасига мувофиқ электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо ҳисобланади.

Шунингдек, юқорида қайд этилганидек электрон рақамли имзо билан юборилган мурожаатлар “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги  Қонунининг 7 – моддасига асосан электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилиб, «давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор», деб таъкидлагани мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизимини яратишни тақозо этди.

Шу мақсадда, давлат раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг қабул қилинганлиги ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Президент девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Президентнинг Халқ қабулхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, ҳар бир туман ва шаҳарда Президентнинг Халқ қабулхоналари, Президентнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жойларда фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашнинг таянч нуқтаси, ҳокимият органлари ва халқ ўртасида ишонч кўприги бўлиб хизмат қилмоқда. Бу масканлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқарадиган, уларнинг манфаатларини устувор этадиган изчил механизмга асос солди. Ҳар бир мурожаат, уларни таҳлил этиш, холисона ўрганиш ва ечим топиш ишлари устидан қатъий мониторинг, назорат олиб борилмоқда. 


Кўришлар сони: 148

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

Тадбирлар тақвими