Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шухрат ТУРСУНБОЕВ: Ёшлар ҳақиқий таянч ва суянчни ҳис қилмоқда

Шухрат ТУРСУНБОЕВ: Ёшлар ҳақиқий таянч ва суянчни ҳис қилмоқда

2017 йил 30 июнь... Бу кун мамлакатимиз ёшлари учун том маънода тарихий кун бўлди. Бу кун уларнинг хотирасида бир умр сақланиб қоладиган бўлди. Бу кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди, давлатимиз раҳбарининг нутқида йигит-қизларни ўйлантириб келаётган кўпдан-кўп муаммоларга эътибор қаратилди, айни пайтда уларнинг ечимлари кўрсатиб ўтилди. Қаерда, қайси даврада ўтирманг, ҳамманинг тилида бир гап: «Ёшлар учун катта имконият­лар эшиги очилди, қўрқмасдан дадил қадам ташлаш вақти келди»...

Дарҳақиқат, Президентимизнинг Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги «Жисмоний ва маънавий етук ёшлар — эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир» деб номланган нутқи юртимиздаги барча ёшларнинг руҳини кўтарди, ўз кучи ва келажагига ишончини янада мустаҳкамлади. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллашига кўмаклашишга қаратилган қатор чора-тадбирлар тарихий аҳамият касб этади.

Бу хусусида Олий Мажлис Қонунчилилик палтаси депутати Шухрат Турсунбоев шундай шундай дейди.

— Президентимизнинг ёшлар билан мулоқотини бевосита залда ўтириб кузатар эканман, хаёлимдан кўпдан-кўп фикрлар ўтди. Айниқса, ёшларни ўйлантираётган муаммолар очиқ-ойдин кўрсатилиб, уларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар берилганида, залда ўтирган ука-сингилларимиз қанчалик қувонгани, қалби тўлқинланиб, ғурури ошганига гувоҳ бўлдим.

Маълумки, мамлакатимизда ҳар доим ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Лекин шу пайтгача ёшлар ташкилоти катта ҳуқуқ ва ваколатга эга бўлмаган, содда тилда изоҳлаганда, унинг қўли калта, мавқеи ёшлар муаммосини ҳал қилиб берадиган даражада юқори эмас эди.

Янги тузилган ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқига юксак ҳуқуқий мақом берилди. Унинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб боради. Шу билан бирга, Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланади.

Ташкилотнинг Қорақалпоғистондаги кенгаши раиси Республика Жўқорғи Кенгеси раисининг, вилоят, туман ва шаҳар бўлинмаларининг раҳбарлари эса тегишли ҳокимларнинг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчилари этиб тайинланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жойлардаги кенгашлари раислари ва фаоллари сайловларда иштирок этиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига, керак бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланиши мумкин.

Кўриниб турибдики, ёшлар иттифоқи катта мавқега эга ташкилот сифатида иш бошлайди. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қодир кучга эга бўлади. Бу навқирон авлоднинг ҳаётга янгича муносабатда бўлишига катта туртки бўлади, деб ўйлайман.

Сайловчилар билан учрашувларда ёшлар билан кўп мулоқотда бўламиз, таълим муассасаларига бориб, улар билан яқиндан суҳбатлашяпмиз. Бу улар билан ҳамфикр бўлиш, мақсадлари ва ниятлари билан ўртоқлашиш учун қўл келмоқда. Яқинда ёшлар билан учрашувда фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ҳақида гаплашиб қолдик. Очиғи, кўп болалар ота-онаси куни билан ишдалиги, дарсдан кейин асосий вақтини бекорчиликда ўтказиши ҳақида гапиришди. Ёки коллеж ўқувчиси ҳафталаб, ойлаб дарсга бормайди. Шундай ота-оналар борки, бу тўғрисида суриштирмайди ҳам, бунинг сабабига қизиқмайди ҳам.

Давлатимиз раҳбари «Ўз болангни ўзинг асра!» деган даъват фақат қуруқ шиор бўлиб қолмасдан, ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаронинг қалбига, юрагига чуқур кириб бориши, амалий ҳақиқатга айланиши зарур. Бунинг учун бу масалани, яъни ота-оналарнинг фарзандлар тарбияси учун масъулияти ва бурчини ҳуқуқий асосда мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди, деб ўйлайман», дея таъкидлаб ўтди.

Демак, ота-она масъулиятини кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш масаласини чуқур ўйлаб кўришимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир оилага кириб бориш, ёшлар билан суҳбатлашиш, уларнинг қизиқишларини, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиб бориш керак. Шунда бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар шаклланади.


Кўришлар сони: 135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

Тадбирлар тақвими