Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин КАРИМОВ: Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди

Тўлқин КАРИМОВ: Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди

Мамлакатимиз тараққиётининг локомотивига айланган хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қамрови кенгайиб бораётгани жамиятда омилкорлик кайфиятининг, ишбилармонлик салоҳиятининг юксалишида ҳал қилувчи восита бўлмоқда. Айни пайтга келиб, юртимизда тадбиркорлик субъектлари сони 525 мингтадан ошгани, бунга ҳамоҳанг равишда уларнинг улуши ялпи ички маҳсулот таркибида 56 фоиздан, аҳоли бандлиги соҳасида 78 фоиздан ортгани эътиборга молик жиҳатдир.


Бу республикамизда мулкдорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳар бир -фуқаронинг ҳеч бир монеликсиз тадбиркорлик фаолияти билан эркин ва самарали шуғулланиши, кичик бизнеснинг тобора равнақ топиши учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитни яратиш йўлида рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар натижаси, албатта.

Давлатимиз раҳбарининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши мазкур соҳада яна бир бир муҳим қадам бўлди.

Фармон бизнес вакиллари ва давлат органлари ўртасида фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш кафолатларини кенгайтириш, ҳудудларда бизнес-муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари тақдим этилишига эришиш каби ўта долзарб вазифаларни қамраб олган. Эътиборлиси, ушбу ҳужжат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида асосий ижрочи саналган нодавлат нотижорат ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятида кузатилаётган камчиликлар ва мавжуд бўшлиқларни бартараф этиб, сезиларли ўзгаришларга замин яратади.

Савдо-саноат палатаси олдига қатор вазифалар қўйилди. Тадбиркорлик субъектларини, хусусан, бизнесда энди фаолият бошлаётганларни қўллаб-қувватлашда самарали ёндашувни жорий этиш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, аҳолини ишбилармонлик фаолиятига кенг жалб қилиш, соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан жамоат экспертизасини ташкил этиш ва жамоат назоратини кучайтириш шулар жумласидандир.

Миллий тараққиётимизнинг яқин беш йилликдаги барқарор ва жадал суръатини белгилаб берган дастуриламал ҳужжат — Ҳаракатлар стратегиясида бизнес-ҳамжамияти билан давлат органларининг самарали мулоқотини шакллантириш масаласи ҳам назарда тутилган. Шу нуқтаи назардан Фармонга кўра, Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорликда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг ҳисоботларини тинглаши, депутатларнинг айни йўналишда сайёр қабуллари ўтказилиши билан боғлиқ амалиёт ҳаётга татбиқ этилади. Бу эса тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида парламент ҳамда жамоат назоратини мустаҳкамлашга, тегишли қонунчилик нормаларининг қоғозда эмас, балки амалда сўзсиз исботини топишига хизмат қилади.

Шубҳасизки, эндиликда мулкдорлар синфи вакилларининг манфаатларини кафолатлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан аниқ ва мақсадли ишлар янада қулоч ёзади. Биз, депутатлар бу жараённинг фаол иштирокчиси бўлиш баробарида, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари, дастурлар ижроси юзасидан назорат-таҳлил ишларини кучайтиришимиз зарур. Қолаверса, жойларда одамлар билан очиқ мулоқотлар чоғида янги Фармон мазмуни ва аҳамиятини, бизнес вакилларига яратиб берилаётган имкониятларни кенг тушунтириш, аҳолининг, айниқса, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг ишбилармонлик лаёқатини намоён этиши ва ривожлантириши учун рағбатини ошириш галдаги вазифаларимиздан ҳисобланади.

Тўлқин КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 1612

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими