Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Расул КУШЕРБАЕВ: Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади

Расул КУШЕРБАЕВ: Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади

Дунёнинг айрим минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик, муросасизлик кучаяётган ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда турли миллат ҳамда динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир. Бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тинчлик ҳамда осойишталигимиз, порлоқ истиқболимиз кафолати бўлиб хизмат қилаяпти. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ушбу жиҳатлар ўз ифодасини топган.


Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда миллий қадриятларни асраб-авайлаш, миллатлар-аро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга барча зарур шарт-шароит яратилган. Турли миллатга мансуб фуқароларимиз Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан ҳамда кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, давлатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар. Юртимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ҳамда элатлар вакилларининг ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришлари учун кенг имконият мавжуд. Чунончи, давлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилаяпти. Ўндан ортиқ тилларда телекўрсатувлар намойиш этилмоқда, газета ва журналлар нашр қилинаётир. Айниқса, миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 138 та миллий маданий марказ ҳамда 34 та дўстлик жамияти алоҳида ўрин тутаяпти.

Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фармонга мувофиқ, Республика байналмилал маданият маркази ҳамда дўстлик жамиятларининг таклифи асосида Марказ негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда мустаҳкам таянч бўлади.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ушбу қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминловчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Бу мазкур ишларнинг давлат сиёсати даражасида белгиланганига яққол далилдир.

Ўз навбатида, биз, депутатлар жорий Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фаолиятимизнинг асоси бўлган қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил ишлари қаторида, юртимизда тинчлик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда янада фидойилик кўрсатмоғимиз зарур. Зеро, ушбу Фармон эзгу мақсадимиз — умумий уйимиз бўлган Ўзбекистонни янада тараққий топтириш, уни кўз қорачиғидек асраш йўлида янада улкан натижаларга эришишимиз учун мустаҳкам асос вазифасини ўтайди.

Расул КУШЕРБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.



Кўришлар сони: 725

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.08.2017
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб...

14.08.2017
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  ...

14.08.2017
ЎзМТДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳаларини қатъий ҳимоя қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш»демократик партияси фракциясининг ...

Тадбирлар тақвими