Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Содиржон ДЖАКБАРОВ: Халқ билан мулоқот – аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашнинг муҳим кафолати

Содиржон ДЖАКБАРОВ: Халқ билан мулоқот – аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашнинг муҳим кафолати

Халқ билан мулоқот – аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашнинг муҳим кафолати

 

Давлатимиз раҳбарининг таклифлари асосида парламент аъзолари томонидан 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мамлакатимизнинг шаҳар ва туманларида аҳоли билан учрашиб, юзма-юз мулоқот қилиш, улар томонидан кўтарилаётган муаммоларни тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар иштирокида ҳал этиш чораларини кўриш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни жадал ривожлантириш борасидаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўрганишларнинг мунтазамлик касб этаётгани ва тизимли йўлга  қўйилиши  халқ фаровонлигини таъминлашнинг самарадор ечими сифатида амалда ўзини тўла оқламоқда.

Чунончи, Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан 2017 йил май ойининг дастлабки ўн кунлигида вилоятнинг Ўзбекистон туманида маҳаллий Кенгаш депутатларини жалб қилган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, қарийб 940 та хонадонларга ташриф буюрилди, 4043 нафар фуқаро ва 224 та тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқотлар олиб борилди. Мазкур фаолият давомида аҳоли томонидан уларни ўйлантираётган ва ўз ечимини кутаётган турли муаммо ва камчиликлар юзасидан 580 дан ортиқ ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид масалалар кўтарилди. Улар асосан уй-жой-коммунал, транспорт ва йўл қурилиши, банк-кредит, аҳоли бандлиги, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим, тадбиркорлик, пенсия ва нафақа таъминоти, савдо ва маиший хизмат, маданият ва спорт, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти ва бошқа соҳаларига тааллуқли бўлди. Юқорида қайд этилган масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида депутатлар ва сенаторлар томонидан кўрилган чоралар натижасида қарйиб 30 фоизга яқин муаммолар жойида ҳал этилди.

Шунингдек, туман даражасида ҳал этилиши лозим бўлган 362 та масалани ҳал этиш юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тавсиялар берилди ҳамда уларнинг баражалиши назоратга олинди. Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган 31 та вилоят ва 18 та республика даражасида ҳал қилиниши талаб этиладиган, шу жумладан, йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация тармоқларини қуриш каби масалаларни ечиш чоралари депутатлар ва сенаторлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Туманда соҳалар бўйича олиб борилган ишлар қаторида аҳолининг тоза ичимлик суви, марказлашган канализация тизими билан таъминланиши ҳамда оқава сувларни тозалаш ва зарарсизлантирилиши, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, кўмиш ва қайта ишлаш, аҳолига, тадбиркорлик субъектларига Давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши орқали аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил этилди.

2017 йил Давлат инвестиция дастурига 5 та қишлоқларда 3,9 км ичимлик суви тармоғини тортиш, 3 дона ичимлик суви қудуғи қазиш ишлари режалаштирилган. Шу билан биргаликда туманнинг Янги хаёт, Қудаш, А.Жомий, Эски яйпан, Обод, Номозгох, Бекобод, Боғи-Эрам маҳалла фуқаролар йиғинлари, Шўрсув шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси тоза ичимлик сув билан тўлиқ таъминланмаган. Катта Тагоб ва Кичик Тагоб маҳалла фуқаролари йиғинидаги ичимлик суви қаттиқлиги бўйича санитария талабларига жавоб бермайди.

Туман маркази ва аҳоли пунктларида жойлашган инфратузилма ва саноат ишлаб чиқариш объектларидан, кўп қаватли уйлардан ҳосил бўлган ва тозаланмаган оқава сувлар очиқ сув ҳавзаларига ва бетонланмаган ҳандақларга ташланиб, санитар-эпидемиологик ва экологик холатнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Мазкур муаммони республика даражасида ҳал қилиниши талаб этилиши муносабати билан депутатлар томонидан алоҳида назоратга олинди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан туманда маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражаси 46,5 фоизни ташкил килиб, 46,7 мингдан ортик хонадондан 21,7 минг хонадон билан шартнома тузган холос. Конизар қишлоқ фуқаролар йиғини, Ўқчи, Оқмасжид, Кичик Оқмасжид, Зинаша маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонлар Туман ободонлаштириш бошқармаси билан шартнома тузмаган. Ҳозирда Туман ободонлаштириш бошқармасининг санитар тозалов участкасини бир ойлик сақлаб туриш ҳаражатлари ўртача 30-40 млн. сўмни ташкил этгани ҳолда, маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари ҳисобидан ҳар ойда жами ўртача 9-12 млн. сўм маблағ тушими таъминланмоқда.

Мутассади ташкилотлар томонидан етарли даражада назорат ва тушунтириш ишлари амалга оширилмаганлиги натижасида Ғаниобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Оқмасжид ва Кичик Оқмасжид маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтувчи “Оқмасжид-Комил чўл” йўл ёқасига ва зовур бўйига аҳоли томонидан қарийб 50 тоннага яқин қаттиқ маиший чиқиндилар, шу жумладан қурилиш, биологик ветеринария чиқиндилари ташлаб кетилиш натижасида ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлган. Мазкур ноқонуний чиқиндихонани тугатиш юзасидан Ғаниобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Оқмасжид ва Қичик Оқмасжид маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда амалий ҳаракатлар олиб борилди ва ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди.

Нурсух қишлоқ фуқаролар йиғини Зинаша маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Даханасой ўзани аҳоли томонидан чиқариб ташланган маиший чиқиндилардан тозаланди.

Ўзбекистон тумани чорва моллари сони бўйича Фарғона вилоятида етакчи ўринни эгаллайди. Шундан келиб чиқиб, аҳолига, тадбиркорлик субъектларига сифатли Давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши муҳим аҳамиятга эга. Туман Давлат ветеринария бўлими фаолияти ўрганиб чиқилганда бўлимга қўшимча 10 нафар олий маълумотли, 14 нафар ўрта махсус маълумотли мутахассислар зарурлиги ва лабороторияни таҳлиллар ўтказиш учун керакли бўлган асбоб-ускуналар ва кимёвий реактив ва ветеринария дори воситалари билан таъминлаш зарурлиги аниқланди.

Туман Давлат ветеринария бўлими ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан аниқланган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Шўрсув шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида ижтимоий, иқтисодий муҳитни ўрганиш ва аҳоли билан ўтказилган учрашувда, шаҳарча аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қониқарсиз аҳволда эканлиги, шаҳарча ҳудудида жойлашган 30 дан ортиқ қурилиш материаллари (асосан цемент, алибастер, охак, гипс, гипсокартон) ишлаб чиқарувчи корхоналардаги чанг ушлаб қолиш ускуналарининг самарасиз ишлаши оқибатида ҳаводаги чанг миқдори меъёридан ортиб кетаётганлиги ва бу ўз навбатида нафақат Шўрсув шаҳарчаси, балки қўшни Дахана-Қақир, Кичик-Тагоб қишлоқлари аҳолиси саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлиги қайд этилди.

Хақиқий холатни жойида ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш, аҳолини ҳудуддаги ҳақиқий экологик холат тўғрисида ҳабардорлигини ошириш мақсадида мулчилик шаклидан қатъий назар, ҳудуддаги барча ишлаб чиқариш объектлари томонидан ифлослантирувчи манбалар мониторингини мунтазам равишда юритилишини таъминлашлари ва бажарилиши устидан назоратини амалга оширишлари юзасидан тегишли давлат органларига депутат сўрови йўллаш режалаштирилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан
2017 йилнинг 2–10 май кунлари Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари бағишланган Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг сессиясида юқорида қайд этилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қатъий назоратга олиш тўғрисида туман Кенгашининг қарор қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишлари, аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлари шуни кўрсатмоқдаки, халқимиз муҳтарам Президентимизнинг ҳудудларни иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, аҳолига ҳар томонлама муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлатмоқда ва бу уларнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мақсади ва ғояларини ҳаётга тадбиқ этишда айниқса, илоҳотларнинг бугунги шиддатли босқичи барча бўғиндаги раҳбардан, ҳатто оддий фуқародан ҳам катта масъулият талаб этмоқда. Бундай шароитда талабчанликни ошириш, лоқайд бўлмасдан ишимизга ситқидилдан ёндошсакгина олдимизга қўйилган юксак мақсад – мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигига эришамиз албатта.

 

Содиржон ДЖАКБАРОВ,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

депутати


Кўришлар сони: 4444

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими