Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жойлардаги фаолият – парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланмоқда

 Жойлардаги  фаолият – парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланмоқда

Масъулият ва дахлдорлик. Ислоҳотларнинг бугунги босқичида ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг кундалик виждон амрига айланиб бораётган мазкур тушунчалар парламент аъзолари, хусусан, Қонунчилик палатаси депутатлари зиммасига ҳам катта масъулиятни  юкламоқда. Бинобарин, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳоли дуч келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ҳаётий масалалар ечимини таъминлаш биринчи галдаги вазифага айланди.   Чунончи, депутатлар яъни халқ вакилларининг худудларимизда бўлиб, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси, асосийси фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил этиш, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқдалар.

Ўрганишлар давомида депутатлар ва сенаторлар ҳудудлардаги аҳоли, шу жумладан ёшлар, тадбиркорлар, фермерлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда фаоллари билан бевосита мулоқотга киришдилар. Жойларда хонадонларга ташриф буюрилиб, унинг аъзолари билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борилди.

Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан уларни ўйлантираётган ва ўз ечимини кутаётган турли муаммо ва камчиликлар баён қилинди. Мазкур масалалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, улар асосан уй-жой-коммунал, транспорт ва йўл қурилиши, банк-кредит, аҳоли бандлиги, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳит, таълим, тадбиркорлик, пенсия ва нафақа таъминоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, савдо ва маиший хизматкўрсатиш, маданият ва спорт, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти ва пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш соҳаларига тааллуқлидир.

Депутатлар ва сенаторлар томонидан биргина май ойида Ўзбекистон туманида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қарийиб 30 фоиз масала жойида ҳал этилди. Хусусан, фуқароларни ногиронлик нафақасига чиқариш юзасидан қилган мурожаатлари туман ТМЭК ходимларини жалб қилган ҳолда тегишли тартибда ўрганилиб ҳал этиш чораси кўрилган бўлса, Яккатут МФЙда яшовчи 30 нафар фуқароларга иссиқхона қурилиши учун ҳал бўлмай келаётган 3млн.700минг сўмдан банк кредити ажратиш масаласи хал этилди. Бу албатта аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг айримлари холос.

Туман даражасидаги масалаларни ҳал этиш юзасидан эса тегишли маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тавсиялар берилди ҳамда уларнинг баражалиши назоратга олинди.

Бу саъйи-ҳаракатларнинг барчаси “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоянинг амалда рўёбини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Албатта, ўрганишлар давомида фақат камчиликлар эмас, балки ижобий натижалар ҳам кўзга ташланмоқди. Масалан айнан “Ўзбекистон туманини 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида 137 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1217 та янги иш ўринлари яратилган. Бу ўз навбатида кимнингдир хонадони аъзоси иш билан таъминлангани, иқтисодий ҳолати яхшиланганини англатади. 

Иқтисодий ҳолат ҳақида гап кетганда айтиш жоизки, туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилда 262,2 млрд. сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 127 % ўсган, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 147,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 113,3 фоизга ўсишга эришилган. Лекин шу билан бирга эришилган ютуқлар билан бирга бу борада қатор камчиликлар ҳам борлиги аниқланди. Жумладан, белгиланган 38та инвестиция лойихаларининг 4тасининг ижроси таъминланмаган. Бу эса 183 та янги иш ўрнининг яратилмай қолганини англатади.

Муаммо ва камчиликлар шунчаки ўрганилмасдан балки, уларнинг келиб чиқиш сабабларининг кенг таҳлилига ҳам эътибор кучайтирилмоқда. Масалан, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишини оладиган бўлсак, соҳада ҳанузгача расмиятчилик ва кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганлиги, хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги ҳисоботларда маълумотлар қўшиб ёзилаётганлиги, ишсизликни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўрилмаётганлиги ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга тўсиқ бўлмоқда. Ёки бўлмасам тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини самарали ташкил этишда электр ва газ таъминотидаги муаммолар салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини унга кенг жалб этиш юзасидан мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлиги натижасида оилавий тадбиркорлик субъектларининг сони ҳанузгача кам.

Ушбу ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар ва камчиликларни парламент назоратининг парламент сўрови, парламент эшитуви ва депутат сўрови каби шаклларидан фойдаланган ҳолда бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Хулоса қилиб айтганда, парламент аъзоларининг жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш юзасидан ташкил этилган фаолияти, Давлатимиз раҳбарининг халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларни тинглаб, муҳокама этиш - худудларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш борасида нақадар самарадор эканлигини ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланиши зарурлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб берди.

Шухрат ШАРАФУТДИНОВ

 Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 617

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

13.07.2017
Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳар...

08.07.2017
Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни...

Тадбирлар тақвими