Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Хотира азиз, қадр муқаддас

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Хотира азиз, қадр муқаддас

Тарихида шундай шахслар бўладики, уларнинг номлари йиллар, асрлар ўтса-да миллатнинг юракларида барҳаёт яшайди. Бу каби инсонлар миллат эрки, озодлиги ҳамда юрт равнақи йўлида заҳмат чеккан инсонлардир. Инсон хотираси билан азиз, миллат эса тарихи билан улуғланади. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармони билан 9 май санаси — Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистонда ҳар йили ушбу кун жамиятимизнинг барча аъзолари томонидан ўтганларни хотирлаш,  Ватан тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган, юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларни қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 4 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган икки муҳим ҳужжат — “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармон ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳам изчил ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлиб, меҳр-оқибат, инсонийлик, ёшларимизни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.  

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй-жойларини таъмирлаш, ободонлаштириш, ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш каби вазифалар белгиланган. Бу эса юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ватан равнақи учун курашган инсонларни халқимиз хеч қачон унутмаслигидан, эъзозлашидан, қадрлашидан далолатдир.  

Тинчлик — хотира ва келажакни мужассам этган, бир-бири билан уйғунлаштирган туйғуларни қамраб олган бебаҳо неъмат. Ушбу тушунчанинг хотира билан уйғунлашиши ёки хотиранинг тинчлик ва осойишталик билан боғланиши мамлакатимизда хукм сураётган ўзаро аҳиллик, халқлар ўртасидаги тотувлик, миллатлараро бағрикенглик билан ифодаланади. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида юрт фидоийларига бағишланган тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг ҳаёт йўллари, хусусан, барча қийинчиликларни матонат билан енгиши, жасорати билан курашиши, ҳар бир ишга сабрбардошилилик билан ёндашишлари ёшларимизга ибрат қилиб кўрсатилмоқда. 

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби ишлар замирида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш каби усутувор вазифалар  ўз аксини топган.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 2511

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими