Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нўъмон АКБАРОВ: Қаҳрамонлик, бурч ва фидоийлик

Нўъмон АКБАРОВ: Қаҳрамонлик, бурч ва фидоийлик

Биз тонгнинг чарақлаб отишига, куннинг осуда ботишига рости ўрганиб қолганмиз. Тинчгина ишга, ўқишга отланамиз. Ўз ишимиз, ташвишларимиз билан бандмиз. Тўйга тайёргарлик кўришимиз, ҳеч бўлмаганда яқинимизнинг яхши куни билан табриклашга улгуриш учун шошамиз. Ана шу елиб-югуришларимиз жуда катта неъматнинг-тинчликнинг натижаси эканлигини эса доим ҳам англайвермаймиз. Аслида тинчлик бизга ота мерос, буюк қадрият. Миллионлаб оталаримизнинг ёшгина,ҳазон бўлган жони, момоларимизнинг кутиб кутавериб, армонни ўзлари билан олиб кетган умрлари... Уларнинг фидойиликлари бизга ана шундай тинчлик деган қутлуғ неъматни берди. Зеро, халқимиз бундай фидойиларни ҳеч қачон унутмаслигини шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаро жуда яхши билиши керак.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон аҳолиси 6,5 миллион кишига яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллион киши урушда қатнашгани, уларнинг орасидан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида қолиб кетгани, бу ғалабанинг халқимизга нақадар қимматга тушганини кўрсатиб турибди.

Қутлуғ айём кунларида, дунёни фашизм балосидан қутқариш, жанг майдонларида Ватан учун, бугунги ва эртанги авлодларнинг ёруғ кунларга етиши учун жонларини фидо этган инсонларни эсга олиш, уларнинг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш уларни ҳеч қачон унутмаслик шу заминда яшаётган ҳар бир фуқарога ҳам қарз, ҳам фарз бўлмоғи даркор.Ўтганларни ёдга олиш, уларни эслаш қалбимизда шукроналикни уйғотади. Эртанги куннинг ёруғ истиқболи улардек фидойи бўлиб ишлашга даъват этади.

Бунда энг аввало, мамлакатимиз тараққиётининг асоси бўладиган ёшлар халқимиз бошидан кечирган бешафқат урушларни жуда яхши билиши, ўз ватанини ҳимоя қилишда ўзбек ёшларининг муносиб ҳисса қўшганини ва ўзларини аямай, ҳеч қачон бўш келмаганликларини доимо ёдда тутмоғи зарур. Бугунги ёшлар мана шуларни эслаши, тасаввур қилиши, шу даврни ўз тасаввурида шакллантира олсагина бугунги ёруғ ҳаётнинг қадрига ета олишади. Ва энг асосийси “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик” деган ғоя, шиорнинг асл мазмун-моҳиятини англай оламиз. Энг муҳими мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада чуқур ҳис этади.

Уруш пайтларида ёшларимиз душманни қурол билан енгиб, ўз ватанини ҳимоя қилган бўлса, бугунги кун ёшлари уларга яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, ўз ақли заковати билан дунёни эгаллашга интилишлари лозим бўлади.

Ўзбекистонимизнинг тарихан қисқа даврда қўлга киритган ютуқ ва марраларини жаҳон миқёсида тан олингани ва кўпчиликнинг ҳавасини тортаётгани барчамизнинг қалбимизда ғурур-ифтихор уйғотмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўриб бориш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорнинг мазмун моҳиятида халқимизнинг бир олам эзгу-ниятлари мужассамлашганини кўрамиз. Бу ёруғ кунларни орзу қилган аждодларимизни ёд этиш, айниқса иккинчи жаҳон урушида халок бўлган ота-боболаримизни, мустақиллик йилларида тинчликни, мустақилликни асраш йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини эслатиб туради. Қарор билан ягона шиорнинг тасдиқланиши халқимиз, айниқса ёшларимизни бирлаштиришга, ягона мақсад сари интилишга ундайди. “Қаҳрамонлик, бурч ва фидоийлик” шу икки сўзнинг ўзида қанчалик мехр, хотира ва келажакка ишонч борлигини, ватанпарварлик руҳи билан суғорилганлигини кўриш мумкин.

Қарор билан Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти мехнат фахрийлари, мустакиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чогида халок бўлган харбий хизматчилар ва ҳуқуқни мухофаза килувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати ахамиятини кенг аҳоли катлами, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқот этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилиши белгиланган бўлса, мазкур санага бағишланган яна бир хайрли ишлар амалга оширилиши белгиланди. Хусусан, Алишер Навоий номидаги Миллий боғ худудида “Адиблар хиёбони”ни ташкил этиш тўғрисидаги Юртбошимизнинг ташаббуси нафақат ижод аҳли, балки бутун халқимизнинг қалбида қувонч уйғотди.

Бундан кўриниб турибдики Юртимиздаги тинчлик, фаровонлик, қалбимиздаги ғурур-ифтихоримиз юртимизни янада обод қилишга, ҳаётимизни юксалтиришга, дунёдаги энг тараққий топган давлатлардан бири бўлиб қолишига, эркин ва озод яшаётган халқлардан асло кам бўлмаслигимизга асос бўлувчи омил бўлиб қолади.


Нўъмон АКБАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

 Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 1665

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими