Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМИРЗАКОВ: Олий таълим тизимини ривожлантириш мамлакат тараққиётининг кафолати

Акмал УМИРЗАКОВ: Олий таълим тизимини ривожлантириш мамлакат тараққиётининг кафолати

Тараққиётнинг янги босқичига дадил қадам ташлаб бораётган мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли юртдошларимиз онгида янгича дунёқараш шаклланиб, бугун шиддат билан рўй бераётган ўзгаришлар замирида, аввало, инсон манфаатлари кўзлангани боис халқимиз қалбидан чуқур жой олмоқда. Биргина таълим тизимини­ олайлик. Бугун таълим ин­сон учун янги технологияларни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим омилларидан би­рига айланди. Айниқса, жа­ҳон иқтисодиётига интеграциялашиб бораётган Ўзбекистон учун меҳнат бозори талабларига тез мослаша ола­диган олий таълим тизи­мини ривожлантириб бориш долзарб масала ҳисобланади.­

Зеро, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзияев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш масаласи алоҳида ўрин эгаллаши табиийдир... Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз” деятаъкидлаган эди. Бундан ташқари, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида ҳам ижтимоий соҳа, хусусан,таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш, таълим тизимининг узлуксизлигини янада такомиллаштириш мақсадида сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш энг муҳим вазифалардан этиб белгиланган. Мазкур вазифаларнинг ижроси бугун олий таълим тизимида ҳам маълум бир ўзгаришлар амалга оширилишини тақозо қилаётгани сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилинганлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Қарор билан олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун йўналтириладиган молиявий маблағлар 1,7 триллион сўмдан зиёд бўлиб, улардан 1,2 триллион сўми ўқув-лаборатория бинолари, спорт заллари ва талабалар турар-жойларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга, 500 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эса ўқув-лаборатория ускуналари, мебель ва инвентарь билан таъминлаш, умумий тартибда фойдаланишга мўлжалланган, барча таълим муассасаларига хизмат кўрсатадиган лаборатория комплексларини ташкил этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга сарфланишини мазкур соҳага нечоғлик юксак эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Республика Президентининг мазкур қарори асосида­ мамлакатимизда фаолият кўр­сатаётган айрим олий таъ­лим муассасалари ихтисослашувининг ўзгартирилгани ҳам замон талаби ва­ меҳнат бозоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ра­қобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади. Қолаверса, ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш педагог ва илмий ходимлар малакасини ошириш бўйича “Истеъдод” фонди томонидан олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишнинг ташкил этилиши ўсиб келаётган ёш авлодни АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Нидерландия, Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва шу каби бошқа давлатларнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида таҳсил олиши ва улар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишига замин ҳозирлайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, таълим ва ўқитиш сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида янги ваколатли давлат органининг таъсис этилиши Ўзбекистон олий таълим муассаларининг ҳам келгусида бир қатор обрўли нашрлар тарафидан ҳар йили чоп этиб бориладиган дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари қаторида бўлишига мустаҳкам пойдевор яратилишига асос бўлиб хизмат қилади.

 Ҳар йили 350 нафардан ортиқ хорижлик юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни мамлакатимиз олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига кенг жалб этилиши улар билан нафақат тажриба алмашиш, балки ҳамкорликдаянги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва уларни олий таълим тизимига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб боришга имконият яратади.

 Албатта, бу борадаги вазифаларни амалга ошириш учун катта маблағ сарфланиши белгиланган бўлиб, ҳеч шубҳасиз, бугун таълим-тарбия ва илм-фан соҳасига сарфланаётган маблағлар мамлакатимиз келажагининг эгаси бўлган ёш авлодни, юксак интеллектуал салоҳиятли жамиятни шакллантириш йўлида мустаҳкам пойдевор яратади ва  таълим тизимининг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига, келажак авлоднинг истиқболига хизмат қилиши шубҳасиз.

Акмал УМИРЗАКОВ,

Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлиси

Қонунчиликпалатасидепутати


Кўришлар сони: 672

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

13.07.2017
Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳар...

08.07.2017
Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни...

Тадбирлар тақвими