Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади

Хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартиришга қаратилган тизимли ва институционал ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулкнинг устувор роли ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва  либералаштиришдаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Жорий йил 18 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон хусусий мулк ва тадбиркорликни тараққий эттиришга оид давлат сиёсатини сифат жиҳатдан ўзгартиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда бу борада аниқ чоралар белгилангани эътиборга молик.  

Давлатимиз раҳбари мазкур Фармон билан бир қаторда, “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни ҳам имзолади. Мазкур ҳолат ҳуқуқий нуқтаи назардан, ҳуқуқни қўллаш интизомини кучайтиришга кўмаклашувчи, тегишли ҳужжатларда белгиланган чораларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган ижобий амалиёт ҳисобланади. 

Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди. Шу тариқа давлат ушбу орган орқали хусусий секторга кўмаклашади ва бу, ўз навбатида, тадбиркорлар ва хорижий инвесторларга кенг имкониятларни очиб беради. 

Маълумки, Президентимиз мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида “ноль” қиймати бўйича сотилган 1027 та объектдан фойдаланиш самарадорлиги пастлигини таъкидлаган эди. Шу муносабат билан хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама кенг қўллаб-қувватлаш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш қайта ташкил этилган давлат қўмитаси фаолиятининг устувор вазифалари сифатида белгилаб қўйилди. Қўмита, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан мустаҳкам ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштиради, республика ва ҳудудлар даражасидаги барча тадбиркорлик субъектларининг ҳисобга олинишини таъминлайди.

Бунинг учун мавжуд барча ресурсларни амалиётга татбиқ этиш, зарур бўлса, сифат жиҳатидан янги шарт-шароитлар яратиш, жумладан, замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятидан кенг ва самарали фойдаланиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган объектлар реестрини, шунингдек, давлат активлари реестрини шакллантириш Давлат қўмитасининг яна бир устувор вазифаларидан бири сифатида қайд этилди. Маълумотлар базаси ва тегишли реестрларнинг сифатли ишлашини таъминлаш, ўз навбатида, солиқ, статистика ва кадастр органларига хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланилаётгани бўйича ижобий ва салбий тенденцияларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тадбиркорларнинг манфаати йўлида самарали ишлаши, мамлакат иқтисодиётига фойда келтириши, аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилиши лозим. Фармонга кўра, хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарувга ўқитиш кўзда тутилгани бу борада муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ўқув машғулотлари 2017 йил 1 июндан бошлаб, касб-ҳунар коллежларининг биноларида ўқув машғулотларидан бўш вақтда ўз фаолиятини бошлайди.

Ўз навбатида, биз, депутатлар Президентимизнинг ушбу Фармон ва қарорининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтиришимиз, тадбиркорлар билан учрашувларда соҳадаги янгиликларнинг аҳамиятига эътибор қаратган ҳолда уни тарғиб этишимиз мақсадга мувофиқдир. Албатта, буларнинг барчаси пировардида миллий иқтисодиётимизнинг энг асосий бойлиги ҳисобланган — кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Элбек ШУКУРОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 2014

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими