Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлидаги қадам

Халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлидаги қадам

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш чоғида Миллий боғнинг буюк мутафаккир Алишер Навоий номи билан аталишида теран маъно мужассам этганлиги ҳақида тўхталиб, шоирлар хиёбони шундай маскан бўлиши керакки, бу ерда мунтазам шеърлар жаранглаб туриши зарур эканлиги ҳақида фикрларини билдирган эди. Зеро, улуғ шоир ижодий мероси халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида аҳамият касб этади.

Куни кеча Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Алишер Навоий номидаги Миллий боғ ҳудудида Адиблар хиёбонини ташкил этиш тўғрисидаги” Қарори ҳам юқоридаги фикрларнинг мантиқий давоми бўлди. Унда Миллий боғни халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат киладиган, нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳар томонлама гўзал ва бетакрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли ёзувчи ва шоирларимиз тарихий хотирасини абадийлаштириш ўз ифодасини топган.

Шунингдек, ушбу ҳудудда Ўзбекистон халқ ёзувчилари Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад ҳамда таниқли шоира Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилган. Эндиликда бу даргоҳга Ўзбекистан қаҳрамони, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов, Ўзбекистан қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, Ўзбекистан қаҳрамони, Узбекистан халқ шоири Абдулла Орипов ва бошқа бир қанча адибларимизнинг сиймоларини ўрнатиш белгиланган. Адиблар хиёбони халқимизнинг мана шундай фарзандларига бўлган ҳурмат бўлса, иккинчидан ёшларга чинакам ўрнак тимсолини ўтайди. Бу эса хотирани улуғлайди, ёш ижодкорларнинг ташаббусларини намоён этишларига хизмат қилади.

Бундан ташқари, боғга ташриф буюрувчиларга ҳам бир қанча қулайликлар яратилади. Хусусан, илгари мутафаккирларнинг ҳайкаллари Тошкент шаҳрининг турли жойларида бўлган бўлса, энди бир жойда жамланиши азалий қадриятларимизни янада теран англашга кўмаклашади.

Шу билан бирга яхлит меъморий ансамбл кўринишидаги мазкур мажмуа туризм соҳасини, айниқса хориждан ташриф буюрганларни ўзига оҳанрабодай жалб қилади, халқимизнинг бой маънавий дунёсини янада юксалтиришга хизмат қилади.

 

Шухрат Турсунбоев,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 1788

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими